Шаҳзода Муҳаммедова турмуш ўртоғи ҳақида кутилмаган гапларни айтди (видео)

Шаҳзода Муҳаммедова турмуш ўртоғи ҳақида кутилмаган гапларни айтди (видео)
Қисқача

Дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова "Чефбоок" кўрсатувида телебошловчи Нилуфар Сотиболдиева билан бирга таом тайёрлаш жараёнида турмуш ўртоғининг характери ва оиладаги талабчанлиги ҳақида сўзлаб берди. Шаҳзоданинг айтишича, унинг жуфти овқат тайёрлашда барча масаллиқлар устининг терисини шилиб ташлашни талаб қилади ва овқатланиш пайтида уни ресторандаги официантдек тўхтовсиз турли юмушларга банд қилади.

Дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова "Chefbook" кўрсатувида телебошловчи Нилуфар Сотиболдиева билан бирга таом тайёрлаш жараёнида турмуш ўртоғи ҳақида қизиқарли фикрларини билдириб ўтди.

Балиқ тайёрлаётиб, унинг терисини шилаётган Шаҳзода аввал турмуш ўртоғи учун балиқнинг терисини олмай пиширганини айтди. Бироқ жуфти таомларнинг устки қисмини доим олиб ташлашни сўрагани сабабли вақт ўтиши билан бунга ўрганиб қолганини таъкидлади.

“Тўғрисини айтсам, турмуш ўртоғимга таом тайёрласам, аввал балиқнинг терисини шилмасдим. Аммо улар ҳамма нарсанинг устини шилдираверганларидан кейин, охири шиладиган бўлиб кетдим. Товуқни, колбасани кессам ҳам, устини шилдираверадилар”, — деди у.

Суҳбат давомида Нилуфар Сотиболдиева ҳам Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи билан суҳбатлашганини эслаб, унинг характерига ўз баҳосини берди.

“Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи билан ҳам суҳбатда бўлганмиз. Жуда талабчан, қаттиққўл. Назаримда, уй ишларида ҳам юқори бир планка қўйган бўлсалар керак”, — деди бошловчи.

Шундан сўнг Шаҳзода турмуш ўртоғининг кундалик ҳаётдаги талабчанлигини янада батафсилроқ очиб берди. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи овқатланаётган пайтда ҳам Шаҳзода ўзини гўё ресторандаги официантдек ҳис қилади.

“Қачонки турмуш ўртоғим нонушта ёки тушлик қилаётган бўлсалар, тепаларида худди офитсант каби тураман. Эр-хотин ўтириб, мазза қилиб гаплашиб ўтира олмаймиз. Чунки доим нимадир керак бўлади”, — дея ҳазил қилди Шаҳзода.

Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи ундан қалампирни музлаткичдан олиб бериш, сочиқ келтириш ёки чойни алмаштириш каби турли илтимосларни тез-тез сўрайди.

“Кўк чой дамлаган бўлсам, 'қора чой дамлаб юборинг, қора чой хоҳлаб қолдим', дейдилар. Ёки бу лидерликнинг жиҳатлари шунақами, ҳамма ходимларига иш буюравериб ўрганиб қолганлариданми, билмадим”, — деди Шаҳзода.

Ушбу самимий суҳбат ижтимоий тармоқларда ҳам қизиқиш уйғотиши мумкин. Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи ҳақидаги ҳазил аралаш фикрлари унинг оилавий ҳаётидан мухлисларга ўзига хос тасаввур берди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар