14:54 / 23.06.2017
10 755

Йигитали Мамажонов Райҳон билан ажрашганидан сўнг нима учун Россияга кетиб қолган эди?...

Йигитали Мамажонов Райҳон билан ажрашганидан сўнг нима учун Россияга кетиб қолган эди?...
Актёр Йигитали Мамажонов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад уюштирди.
Суҳбат давомида Йигитали хонанда Райҳон билан ажрашиши ҳақидаги гап-сўзлар нима сабабдан ўзи орқали маълум қилинмагани ҳамда ажрашганидан сўнг Россияга кетиб қолгани ҳақида сўзлаб берди.

Бизнинг тарбиямиз шунақа бўлса керак-да — оилавий, шахсий нарсаларни ташқарига чиқармаслик ва уларнинг қанақадир фикри учун ўзимиз билган нарсани ошкор этиб, қанақадир маслаҳат олиш эркак кишига тўғри келмайди.
Шунинг учун ажрашув ҳақидаги гап мендан чиқмагани яхшироқми, деб ўйладим. Чунки бу мақтанадиган иш эмас. Ажрашиш жуда ҳам ёмон нарса, буни одамлар билмагани ҳам яхшироқ эди. «Биз ажрашдик!», деб барчага овоза қилишни ўзимга раво кўрганим йўқ.

Оиламни йўқотиш мен учун осон бўлгани йўқ. Шунинг учун четга чиқиб, ҳаво алмаштириб, уларнинг менталитети билан танишиб, эҳтимол улардан қандайдир жавоб оларман, деб ўйлагандим, маълум бир жавоб ҳам олдим.
Кузатувчанман, кўп инсонларни, кўп оилаларни кўрдим ва ўзимга керакли хулосаларни чиқариб олдим. Ажрашиш тўйдек ҳаммага эълон қилинадиган нарса эмас.


Йигитали Мамажонов, актёр

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Йигитали Мамажонов Райҳон билан ажрашганидан сўнг нима учун Россияга кетиб қолган эди?...