Райҳон Ғаниева санъаткор бўлмаганида ким бўлишини айтди (видео)

Хонанда Райҳон Ғаниевага санъаткор бўлмаганида қайси касбни танлаши ҳақида савол берилди. Хонанда бу саволга жавоб берар экан, болалигидан лаборатория ишларига қизиққанини айтди.
«Лаборант бўлардим, менимча. Биласизми, бармоқдан игна тиқиб, қон олишади. Кейин уни кичик ойначага қўйиб, турли текширувлар ўтказишади. Шу жараён менга жуда қизиқ туюларди. Ўзимдан қон олишганида эса йиғлардим», — деди Райҳон.
Суҳбат давомида хонандадан яна қайси қўшиғини қайта-қайта айтишдан чарчагани сўралди. Райҳон кулиб, «Орзуингга ишон» қўшиғини тилга олди.
Сиз Райҳон Ғаниевани қайси касбда тасаввур қила оласиз? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!






























Изоҳлар 0
…