
Актриса Зарина Низомиддинова Instagram`даги саҳифаси орқали мукофотланганини маълум қилди.
Актриса суратга тушган “Саодат” миллий сериали Ўзбекистон телерадиокомпанияси томонидан “Йилнинг энг яхши сериали” деб эътироф этилди.
“Сериал режиссёри Музаффар Эркиновни алоҳида чин қалбимдан муборакбод этаман”,—деб ёзади актриса Instagram`даги саҳифасида.
Маълумот учун, “Саодат” телесериали МТРКнинг “Тошкент” каналида намойиш этилди. Унда бош ролларни Зарина Низомиддинова, Улуғбек Қодиров, Асал Шодиева, Адиз Ражабов, Тўти Юсупова, Шоҳида Исмоилова, Саидкомил Умаров, Раъно Ярашева, Фатҳулла Масъудов, Лола Элтоевалар ижро этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар