
Фото: «Xabar.uz»
Кеча Термиз шаҳридаги I Халқаро бахшичилик фестивали якунлари бўлиб ўтгани ва ғолиблар тақдирлангани ҳақида хабар берилган эди. Қуйида ғолиб бўлган бахши-шоирлар, оқин ва жировлар, фольклор жамоаларининг халқаро кўрик-танлови ғолиблари билан танишиб олишингиз мумкин.
Турли номинациялар бўйича ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари, махсус диплом ва ҳар бири 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан:
«Бахшичилик санъати фестивалининг энг ёш иштирокчиси»: Камарул Баихақи Бин Камарул Баисах, Малайзия;
«Бахшичилик санъати фестивалининг ёши улуғ иштирокчиси»: Отахон Матякубов, Ўзбекистон;
«Меҳр-оқибатни тараннум этгани учун»: Азизбег Зиёев, Тожикистон;
«Бахшичилик санъати жонкуяри»: Шоберди Болтаев, Ўзбекистон;
«Анъаналарга содиқ бахши»: Қаландар Норматов, Ўзбекистон;
«Қадриятлар давомчиси»: Шерван Арна Жума, Афғонистон;
«Аждодларнинг унитилаётган урф-одатларини тараннум этгани учун»: Авермед Балдандорж, Монголия;
«Бахшичилик санъати орқали дўстлик ришталарини тараннум этгани учун»: Зоран Самардзич, Сербия;
«Халқларнинг қадимий мерос тарғиботчиси»: Салих Ибрагим Буковян, Шабан Муса Косин, Болгария;
«Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи»: Али риза Сулаймони, Хамид Сулаймони, Эрон;
«Ҳайъат аъзоларининг меҳрини қозонган иштирокчи» Асилбек Маратов, Қирғизистон;
«Бахшичилик санъати фестивалининг энг яхши тарғиботчиси»: «Ўзбекистон-24», «Xabar.uz», Ўзбекистон;
Фестивалнинг учинчи даражали дипломи, статуэтка ва ҳар бири 2500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан:
3-ўрин: Гулнара Алламбергенова, Ўзбекистон (Қорақалпоғистон);
3-ўрин: «Hanmyra Art» гуруҳи, Корея;
Фестивалнинг иккинчи даражали дипломи, статуэтка ва ҳар бири 3500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан:
2-ўрин: Илгам Байбулдинов, Россия;
2-ўрин: «Ошиқлар» дуэти, Озарбайжон;
Фестивалнинг биринчи даражали дипломи, статуэтка ва ҳар бири 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан:
1-ўрин: Абдуназар Поёнов, Ўзбекистон;
1-ўрин: Керван Ёвбасаров, Туркманистон;
Фестивалнинг бош соврини – Гран-при ҳамда 7000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан:
Улжан Байбусинова, Қозоғистон. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар