07:30 / 06.07.2020
13 135

Туркиянинг «Чолиқуши» сериали ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

Туркиянинг «Чолиқуши» сериали ҳақида қизиқарли фактлар (фото)
Турк ёзувчиси Рашод Нури Гунтекин қаламига мансуб бўлган «Чолиқуши» китоби 1922 йилда ёзилган бўлиб, асардаги Фериде образи янги даврдаги турк аёллари тимсолини ўзида акс эттиргани билан катта-ю кичик муҳаббатига сазовор бўлган.

Фото: Getty Images
Асар уч маротаба сериал сифатида саҳналаштирилган бўлиб, биринчи марта 1966 йилда суратга олинган. Унда Фериде образини актриса Тюркан Шорай ижро қилган. Айдан Шенер ва Кенан Калав иштирок этган 1986 йилдаги версияси эса бир қанча мамлакатларда машҳурликка эришган.

Фото: Getty Images
Айдан учун Фериде роли карьерасидаги энг муваффақиятли ижро бўлган. Камронни гавдалантирган Кенан эса кейинроқ Испания қамоқхонасида ўтириб чиққан, шундан кейин Испанияда яшашни давом эттириб, ресторан бизнеси билан шуғулланган. Ўғли отасининг изидан кетиб, у ҳам актёр сифатида фаолият бошлаган.

Фото: Getty Images
2013 йилда бош ролларни Бурак Ўзчивит ва Фахрия Эвжен ижро этган фильмнинг учинчи версияси ҳам тақдим қилинган. Айнан ушбу фильмни суратга олиш жараёнида бош қаҳрамонлар ўртасида севги пайдо бўлган. Аммо фильм рейтингларда паст кўрсаткич қайд қилгани сабаб 30-қисмдан кейин суратга олиш ишлари тўхтатилган. Бунга воқеалар ривожи китобдагидан фарқ қилиши, бунинг оқибатида эса мухлислар томонидан билдирилган эътирозлар сабаб бўлган.

Фото: Getty Images
Актриса Айдан Шенер ҳам фильмни бир кўришдаёқ асл манбадан яққол фарқ қилгани сабаб кўрмай қўйганини билдирган.
Асл вариантда Камрон дипломат қилиб тасвирланган, 2013 йилдаги фильмда эса шифокор сифатида гавдалантирилган. Бурак Ўзчивитнинг ўзи эса фильмда ижро этадиган роли қандай бўлишидан қатъи назар, миллий қадриятларга қарши бормаслигини билдирган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркиянинг «Чолиқуши» сериали ҳақида қизиқарли фактлар (фото)