22:10 / 04.10.2020
8 517

«Чуқур», «Қора ният», «Рамо». Туркия давлат цензура ташкилоти томонидан жаримага тортилган турк сериаллари

«Чуқур», «Қора ният», «Рамо». Туркия давлат цензура ташкилоти томонидан жаримага тортилган турк сериаллари
Туркиянинг асосий давлат цензураси турк сериалларини фаол равишда кузатишни бошлади. Кузатувлар давомида бир нечта сериал ва лойиҳалар ахлоқ-одоб қоидаларига зид деб топилгани учун жаримага тортилди.

Фото: «Яндекс Дзен»
«Рамо» сериали бош қаҳрамонлари Мурат Йилдирим ва Эсра Билгич қотиллик билан боғлиқ саҳнадан кейин 11 ёшли болакайнинг қолдирган шикоятидан бироз ҳайратга тушди. Актёрнинг айтишича, фильм ижодкорлари жаримага тортилган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Шунингдек, намойиш этилаётган «Қора ният» сериали оилавий қадриятлар поймол этилган очиқ саҳналар ҳамда ахлоққа зид бўлган муносабатлар тарғиб этилгани учун жарима тўлади. Бундан аввал ҳам сериал актрисалари ҳаддан ортиқ очиқ либослари учун жаримага тортилган.

Фото: «Яндекс Дзен»
«Садоқатсиз» сериалининг бош қаҳрамони Жансу Дере ва Жанер Жиндорук устидан 121 минг шикоят келиб тушган. Бирорта хабарни ўтказиб юбормаган ташкилот сериалнинг биринчи қисмини намойиш этмаслик шарти билан продюсерлик компаниясига мурожаат қилди. Шунга қарамай, картина премьераси 2020 йил 7 октябрга режалаштирилган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Аввал «Етимлар», кейинчалик «Болалик» деб номланган сериал ўз номини яна «Улар етим эмаслар» деб ўзгартирганига қарамай, назорат этувчи ташкилотдан қочиб қутула олмади. Тақдим этилган сериалда томошабинлар ғазабини қўзғатадиган васийлик ва ҳомийлик органларининг бепарволигини кузатиш мумкин. Шундан сўнг мамлакат бош цензураси дарҳол текширув ишларини бошлади.

Фото: «Яндекс Дзен»
«А.Риза» сериали томошабинлар учун ёмон намуна бўлмоқда. Чунки ҳалол ва оқкўнгил инсоннинг салбий тарафга ўтиши кузатувчилар томонидан яхши қабул қилинмади.

Фото: «Яндекс Дзен»
«Янги ҳаёт» сериалида ҳам оила қадриятлари яққол камситилади. Унга кўра, турмуш қурган эркак оилали аёлни севиб қолади. Бундай беадаблик учун, албатта, жарима солиниши табиий. Бироқ сериалда бош қаҳрамон ролини ижро этган Мелиса Асли Памук долзарб масала – аёлларга нисбатан олиб борилаётган зўравонликни қоралайди. Томошабинлар сериалнинг 5-қисмида актрисанинг сўзлаган нутқи учун продюсер ва сценарий муаллифига миннатдорлик билдирди. Бугунда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши тарғиботни кўплаб турк юлдузлари ҳам қўллаб-қувватламоқда.

Фото: «Яндекс Дзен»
«Чуқур» сериалига солинган жарима туфайли давлат бюджети яхшигина даромад кўрди.

Фото: «Яндекс Дзен»
Аммо ҳар қанча тақиқ ва жарима солинмасин, ҳар бир сериал ўз аудиториясини топади ва актёрларнинг кейинги фаолияти ва уларнинг маҳоратини ошириш учун ўзига хос туртки бўлиб хизмат қилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Чуқур», «Қора ният», «Рамо». Туркия давлат цензура ташкилоти томонидан жаримага тортилган турк сериаллари