Фото: Ўзбеккино
Куни кеча «Fox music cinema» студияси томонидан суратга олинган «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди.
Премьeра давомида«Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан фильм режиссёри ва ижодий гуруҳга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
![]()
Ёлқин Тўйчиевнинг ушбу «Фариданинг икки минг қўшиғи» бадиий фильми «Москва премьераси» халқаро фестивалида Гран-при мукофотини қўлга киритган, «Олтин глобус» совринининг «Энг яхши хорижий фильм» номинациясига ҳамда нуфузли Оскар-2020 соврини учун тавсия этилган.
Фильмда ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеалар, Чор Россиясининг қулаш даври, советларнинг минтақани эгаллашга уриниши, шунингдек босмачилик ҳаракатлари авж олган даврда асли бухоролик Комил додҳо ва унинг оиласи тақдири ҳақда сўз боради.
Фильмда Баҳром Матчонов, Илмира Раҳимжонова, Юлдуз Ражабова, Маржона Ўлжаева, Санобар Ҳақназарова, Нодира Ҳожиқулиева, Эгамберди Раҳимов ўзига хос ролларни ижро этишган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

17 декабрь куни "Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми премьераси бўлиб ўтади

Эртага «Маҳмудхўжа Беҳбудий» фильмининг премьераси бўлади

«Оскар» мукофотига Ўзбекистондан «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми тавсия этилди

Оскар мукофоти учун Ўзбекистон номидан тақдим этиладиган фильм номи эълон қилинди

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги “Илҳақ” бадиий фильми бўйича огоҳлантириш билан чиқди

2000 йилдаги қонли воқеалар тасвирланган фильмнинг премьераси бўлиб ўтди