Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) WBА элиминатор жанги сифатида Исроил Мадримов ва Мишель Соро ўртасида реванш буюрилган эди. Matchroom промоутерлик компанияси жангни расман эълон қилди. Ушбу баҳс 9 июль куни Англиянинг Лондон шаҳридаги "О2" аренасида бўлиб ўтади. Асосий жангда оғир вазн вакиллари Кубрат Пулев ва Дерек Чисора ўзаро реванш жангини ўтказади.
2021 йил декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган тўқнашувда гонгдан сўнг бир неча зарбалар йўлланиши натижасида Мадримовнинг 9-раунддаги техник нокаутли ғалабаси ташкилотни қониқтирмаган ва иккинчи жангга буйруқ берилган эди.
Ушбу жанг олдидан боксчилар ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.
"Мен бу жангни яна интизорлик билан кутяпман. Биринчи жангдан сўнг, мен жамоамга дарҳол агар реванш зарур бўлса, мен тайёр эканлигимни айтиб ўтган эдим. Мен ҳеч қандай саволга ўрин қолдиришни хоҳламайман. Бу сафар ким кучли бўлса шарафли ва қатъий ғалаба қозонишига қўйиб беринг. Биз яхши машғулотлар олиб бормоқдамиз ва 9 июль учун тайёр бўламиз", - деди Мадримов.
Мишель Соро эса иккинчи жангда мағлуб бўлишга ҳаққи йўқ эканлигини ҳис қилмоқда.
"Мадримов ажойиб жангчи ва намунали спортчи, жуда ҳурматга лойиқ инсон. Бу жанг ҳар иккаламиз учун ҳам муҳим, биз жанг қилмоқчимиз. Мен биринчи жангдагидан кўра кучлироқ бўламан, мағлуб бўлишга ҳаққим йўқ, ғолиб бўлишим учун боримни бераман", - деди Соро.
Ушбу жанг ғолиби ҳозирда мутлақ чемпион бўлиб турган америкалик Жермелл Чарлога (35-1-1, 19КО) мажбурий даъвогарга айланади.
Исроил Мадримов, Мишель Соро, Профессионал бокс, Реванш “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...