Фото: Миллий Олимпия Қўмитаси матбуот хизмати
Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш мақсадида ташкил этилган «Олимпик» футбол клубига янги раҳбар тайинланди.
Миллий Олимпия Қўмитаси (МОҚ) раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов «Олимпик» клуби президенти сифатида фаолият олиб боради. Бу ҳақида МОҚ матбуот хизмати маълум қилди.
Сакен Пўлатов ўзининг «Локомотив» клубидаги фаолияти билан футбол соҳасида катта тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. У «темир йўлчилар» билан 3 бор мамлакат чемпионлигини (2016, 2017, 2018) қўлга киритган. Шунингдек, яна 3 марта Ўзбекистон Кубоги (2014, 2017,2018) баҳсларида ғалаба қозонган. Жамоа унинг бошқарувида 2016 йил Осиё Чемпионлар Лигасида чорак финалгача етиб борган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар