
Гонконг чемпионатининг сўнгги турида “Истерн” жамоаси “Саут Чайна” билан куч синашди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ғалабадан сўнг “Истерн” Гонгонг чемпиони бўлди. Эътиборга лойиқ томони шундаки, 27 ёшли аёл Чан Юн-тин “Истерн” бош мураббийи ҳисобланади. У жамоани 2015 йил декабрь ойида қабул қилиб олганди. Чан Юн-тин футбол тарихида эркаклар жамоасини чемпион қилган биринчи аёл мураббий сифатида қайд этилди.
Таъкидлаш жоиз, “Истерн” жамоаси сўнгги бор 20 йил аввал чемпион бўлган эди, деб хабар беради "Даракчи"нашри. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар