Европа Чемпионлар Лигасида 2-тур баҳслари якунланди.
E гуруҳида «Лацио» (4) сафарда «Селтик» (0) билан баҳсда ғалабани илиб кетди. Дастлаб, Фуруҳаши ҳисобни очган бўлса, Весино жавоб қайтарди. 90+5 дақиқада эса Педро ғалаба голини уриб кетди. Шу тариқа 3 очкони қўлга киритган "Лацио" гуруҳида 2-ўринга, "Селтик" эса 4-ўринга жойлашди.
F гуруҳида «ПСЖ» (3) кутилмаганда сафарда «Ньюкасл»га (4) йирик ҳисобда мағлуб бўлди. ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган "Ньюкасл" - ПСЖ баҳси мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Ўйинда Алмирон ҳисобни очган бўлса, Берн орадаги фарқни иккитага оширди. Шундан кейин Лонгстафф ҳисобни йириклаштирди. 56-дақиқада Эрнандес жавоб қайтарди. Аммо сўнгги дақиқаларда Шер ҳам Доннарумма дарвозасини ишғол қилди.
«Милан» (2) Дортмундда «Боруссия» (1) билан голсиз дуранг қайд этди. Иккала томонда ҳам бир қанча имкониятлар бўлишига қарамасдан дарвозалар ишғол қилинмади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
G гуруҳида амалдаги чемпион «Манчестер Сити» (6) меҳмонда «Лейпциг» (3) устидан ғалаба қозонди. "Лейпциг" - "Манчестер Сити" баҳси "шаҳарликлар"нинг 1:3 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Дастлаб, 25-дақиқада Фоден жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, Иккинчи тайм бошида Опенда имкониятларни тенглаштириб қўйди. 84-дақиқада эса Альварес жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, ўйиннинг 90+2 дақиқасида Доку ғалаба голини уриб кетди. 3 очкони қўлга киритган "Манчестер Сити" 1, "Лейпциг" эса 2-ўриндан жой олди.
«Црвена Звезда» (1) ва «Янг Бойз» (1) ўртасидаги беллашувда жанговар дуранг қайд этилди.
H гуруҳида «Барселона» (6) Торреснинг голи эвазига «Порту»дан (3) устун келди. "Барселона" - "Порту" ўйинининг 45+1 дақиқасида Ферран томонидан урилган гол ягоналигини сақлаб қолди ва каталонияликларга 3 очко тақдим этди. Шу тариқа, Хави шогирдлари гуруҳда 1-ўринга чиқиб олди.
ЕЧЛ. 2-тур. 4 октябр
E гуруҳи
Селтик — Лацио 1:2
Голлар: Фуруҳаси (12) — Весино (29), Педро (90+5).
Селтик – Ҳарт, Жонстон, Скейлз, Филлипс (Картер-Викерс, 62), Тэйлор, Макгрегор, О`Райли, Ҳатате (Паулу Бернарду, 72), Маэда, Ян Хён Жун (Пальма, 62), Фуруҳаси (О Ҳён Гю, 86).
Лацио – Проведель, Габаррон, Романьоли, Ҳюсай, Луис Альберто (Гендузи, 68), Весино, Камада, Ладзари (Марушич, 84), Фелипе Андерсон (Исаксен, 68), Дзакканьи (Педро, 84), Иммобиле (Кастельянос, 72).
F гуруҳи
Ньюкасл — ПСЖ 4:1
Голлар: Алмирон (17), Берн (39), Лонгстафф (50), Шер (90+1) — Эрнандес (56).
Ньюкасл – Поуп, Триппьер, Шер, Ласселс, Берн, Гимараэс, Лонгстафф, Тонали (Андерсон, 65), Альмирон (Мерфи, 71), Гордон (Таргетт, 90), Исак.
ПСЖ – Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос, Шкриньяр, Эрнандес, Угарте (Витинья, 64), Заир-Эмери, Дембеле, Мбаппе, Коло-Муани (Барколя, 57), Рамуш.
Боруссия Д — Милан 0:0
Боруссия Д – Кобель, Рюэрсон, Ҳуммельс, Шлоттербек, Бенсебайни, Ройс (Нмеча, 72), Жан, Брандт (Адейеми, 64), Ўзжан, Мален (Байно-Гиттенс, 72), Фюллькруг (Мукоко, 85).
Милан – Меньян, Калабрия (Флоренци, 69), Томори, Тиав, Эрнандес, Побега (Адли, 58), Рейндерс, Муса, Пулишич (Чуквуэзе, 70), Леау, Жиру (Окафор, 69).
G гуруҳи
Лейпциг — Манчестер Сити 1:3
Голлар: Опенда (48) — Фоден (25), Альварес (84), Доку (90+2).
Лейпциг – Бласвих, Симакан, Клостерманн, Лукеба, Раум, Форсберг (Шешко, 70), Шлагер, Зайвальд (Айдара, 85), Симонс, Поульсен (Баумгартнер, 75), Опенда (Вернер, 70).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Диаш, Гвардиол, Аканжи (Доку, 72), Льюис, Грилиш (Аке, 72), Силва (Нунеш, 87), Родри, Фоден (Альварес, 79), Ҳоланд.
Црвена Звезда — Янг Бойз 2:2
Голлар: Ндиайе (35), Букари (88) — Угринич (48), Иттен (61, пенальти).
Црвена Звезда – Глазер, Драгович, Жига, Родич (Олайинка, 62), Иванич, Ҳван Ин Бом, Букари, Стаменич (Лучич, 69), Митрович (Катаи, 70), Мияйлович, Ндиайе (Крассо, 80).
Янг Бойз – Рачоппи, Жанко, Бенито (Аменда, 47), Камара, Гарсия, Угринич, Ньяссе, Малес (Чаива, 74), Элиа, Иттен (Ганвула, 75), Монтейру.
H гуруҳи
Порту — Барселона 0:1
Гол: Торрес (45+1).
Порту – Кошта, Мариу (Нико Гонсалес, 85), Кардозу, Карму, Венделл, Ромариу Баро (Эванилсон, 64), Эуштакиу, Варела (Консейсау, 85), Пепе, Торимий (Намасо, 85), Галено (Хайме, 85).
Барселона – тер Стеген, Канселу, Кунде, Араухо, Бальде, Гундўған, Ромеу (Роберто, 69), Гави, Фелиш (Лопес, 69), Ямаль (Алонсо, 80), Левандовски (Торрес, 34).