Абдуқодир Ҳусанов «Наполи»га қарши қайси позицияда ўйнайди? Мареска жавоб берди

3 дақиқа ўқиш46
Абдуқодир Ҳусанов «Наполи»га қарши қайси позицияда ўйнайди? Мареска жавоб берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • «Манчестер Сити» бош мураббийи Энсо Мареска Абдуқодир Ҳусановнинг асосий позицияси марказий ҳимоя эканлигини таъкидлаб, зарурат туғилганда уни ўнг қанотда ҳам ишлатиши мумкинлигини билдирди.
  • Жамоа 24 ноябрдан 25 ноябрга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида «Наполи» клубини қабул қилади.
  • Айни дамда «шаҳарликлар» турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда ва тўғридан тўғри 1/8 финалга чиқиш учун кучли саккизликда қолишни мақсад қилган.

«Манчестер Сити»нинг «Наполи»га қарши Чемпионлар лигаси баҳси олдидан бош мураббий Энцо Мареска жамоадаги жароҳатлар, таркиб танлови ва Абдуқодир Ҳусановнинг позицияси ҳақида гапирди. Италиялик мутахассис ўзбекистонлик ҳимоячининг қайси позицияда яхшироқ ўйнашини ҳам очиқ айтди.

«Манчестер Сити» 24 ноябрдан 25 ноябрга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида Италиянинг «Наполи» клубини қабул қилади. Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланадиган учрашув олдидан манчестерликлар бош мураббийи Энцо Мареска жамоанинг ҳозирги ҳолати ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди.

«Шаҳарликлар» учун бу баҳс айниқса муҳим. Жамоа халқаро танаффусга қадар Англия Премьер-лигасида кетма-кет учта мағлубиятга учраган, кейин эса ўз майдонида «Фулҳэм» билан очко бўлишган. Натижада Мареска шогирдлари ички чемпионатдаги ғалабасиз ўйинлар сериясини тўхтата олмаяпти.

Нуньеш сафга қайтди, Семеньо эса ўйинни ўтказиб юборади

Маресканинг айтишича, Матеуш Нуньеш яна жамоа ихтиёрига қайтган. Ҳозирча таркибдан ташқарида қолаётган ягона футболчи — Антуан Семеньо.

Бироқ мураббий бошқа футболчиларнинг ҳам жисмоний ҳолатини баҳолаш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ўйинлар зичлиги ва мавсум давомидаги юклама туфайли айрим футболчилар бўйича якуний қарор машғулотлардан кейин қабул қилинади.

«Футболчиларнинг шикастланиши биздаги ўйинлар сонини ҳисобга олганда, оддий ҳолат. Шунинг учун баъзида футболчиларни алмаштириб тураман. Биз қисқа спринтлар ҳақида эмас, марафонлар, яъни мавсум давомидаги 65 та ўйин ҳақида ўйлашимиз керак».

Мареска ҳар бир учрашувда энг кучли таркиб билан майдонга тушишни исташини яширмади. Аммо бутун мавсумни ҳисобга олганда, футболчиларнинг кучини тўғри тақсимлаш ва улардан мақбул фойдаланиш муҳимлигини қайд этди.

Мареска Ҳусановнинг қайси позицияда кучлироқ эканини айтди

Матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг майдондаги вазифаси ҳақида ҳам савол берилди. Матеуш Нуньеш сафда бўлмаган пайтда ўзбекистонлик ҳимоячи ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ҳаракат қилди.

Мареска бу позицияда Рико Льюис ҳам ўйнай олишини айтди. Шу сабабли дастлабки учрашувларда ушбу қанотда Льюисдан, кейинчалик эса ўнг томонда ҳам ҳаракат қила оладиган Ҳусановдан фойдаланилган.

Бироқ мураббий ўзбекистонлик футболчининг асосий позицияси ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди.

«Агар мендан “Абдуқодир қанот ҳимоячиси сифатида яхшироқми ёки марказий ҳимоячи сифатидами?”, деб сўрасангиз, шубҳасиз, у марказий ҳимоячи сифатида зўр эканини айтаман. Аммо бу ўйинга ва ихтиёримизда қайси футболчилар борлигига боғлиқ».

Бу баёнот Ҳусановнинг жамоадаги ўрни ҳақида муҳим ишора бўлди. Мареска унинг марказий ҳимоядаги салоҳиятини юқори баҳоламоқда, бироқ зарурат туғилганда ўнг қанотда ҳам фойдаланиши мумкинлигини таъкидлади.

«Тўртта ўйинда ғалаба қозона олмаганимиз — шармандали ҳолат»

«Манчестер Сити»нинг Англия Премьер-лигасидаги натижалари Марескани қониқтирмаяпти. Мураббий жамоанинг кетма-кет тўртта учрашувда ғалаба қозона олмаганини очиқ тан олди.

«Биз рақибнинг даражасидан қатъи назар, ҳар доим ўйинларда ғалаба қозонишга интиламиз. Албатта, Премьер-лигада кетма-кет тўртта учрашувда ғалаба қозона олмаганимиз — шармандали ҳолат».

Шу билан бирга, италиялик мутахассис Чемпионлар лигасидаги вазиятни ижобий баҳолади. «Сити» дастлабки тўртта учрашувнинг учтасида ғалаба қозониб, турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

«Сити»нинг асосий мақсади — кучли саккизликка кириш

Мареска «Наполи»га қарши баҳсда ғалаба қозониш орқали Чемпионлар лигасидаги яхши натижаларни давом эттиришни истаяпти. Унинг таъкидлашича, жамоа учун фақат кейинги босқичга чиқиш эмас, балки умумий босқични кучли саккизликда якунлаш ҳам муҳим.

Амалдаги форматга кўра, умумий босқичда биринчи саккиз ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олади. 9–24-ўринлардаги клублар эса плей-офф босқичида яна иккита баҳс ўтказиши керак бўлади.

«Биринчи навбатда, кейинги босқичга чиқиш муҳим. Иккинчидан, агар энг яхши саккизликка кира олмасак, яна иккита ўйин ўтказишимизга тўғри келади. Олдиндаги учрашувлар сонини ҳисобга олганда, уларнинг сонини камайтириш ҳар доим муҳим. Шунинг учун мақсадимиз — имкон қадар биринчи саккизликдан жой олиш», — деди Мареска.

Шу тариқа, «Наполи»га қарши учрашув «Манчестер Сити» учун нафақат навбатдаги уч очко, балки тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиқиш мақсадидаги муҳим қадам ҳам бўлади. Ҳусановнинг асосий таркибда майдонга тушиши ва қайси позицияда ҳаракат қилиши ҳам ўзбекистонлик мухлислар диққат марказида бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?