21:30 / 04.01.2024
114

Тарих саҳифаларига муҳрланган 2023 ўзбек проф боксчилари учун қандай ўтди?

Тарих саҳифаларига муҳрланган 2023 ўзбек проф боксчилари учун қандай ўтди?

Ортда қолган 2023 йил ўзбекистонлик боксчилар учун ҳам анча сермаҳсул кечди. Профессионал боксчилар бир нечта катта жангларда иштирок этди. Келинг, уларни ёдга оламиз.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг 2023 йилги иштирокини Олимжон Назаров бошлаб берди. 28 январь куни ўтказилган жангда ўта енгил (-50,8 кг) вазндаги боксчи WBO Oriental камарини Сеул шаҳрида ҳимоя қилди. У таиландлик 27 ёшли Жакравут Мажунгоэнни очколар (120-108, 120-108, 120-108) эвазига мағлубиятга учратди. Худди шу куни Одилжон Аслонов Екатеринбург шаҳрида россиялик Максим Смирновдан устун келди.

29 январь тонгида Бектемир Мелиқўзиев Калифорнияда америкалик Улисес Серрани учинчи раундда нокаутга учратди. Бу ғалабаси эвазига у WBO Глобал камарини қўлга киритди.

Фото: Tapology

5 март куни ярим енгил вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устаси Отабек Холматов (11-0) Англиянинг Ньюкасл шаҳрида британиялик Томас Патрик Уордни (33-0-2) 5-раунддаёқ нокаутга учратди. Бу ғалаба унга чемпионлик жангида иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этди. Шу куни ярим оғир вазндаги Дилшодбек Рўзметов Мексикада мезбон юрт вакили Хесус Паломаресни (7-2-1) очколар ҳисобига кўра енгди.

11 март куни енгил вазн тоифасида жанг қилиб келаётган Абдурасул Исмоилов Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида мўғулистонлик Очирсурен Амарсанани иккинчи раунддаёқ нокаутга учратди.

Фото: DAZN

9 апрель куни АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида супер ярим ўрта вазн тоифасидаги боксчи Исроил Мадримов (9-0-1) ўзи учун янги — ўрта вазнда рингга кўтарилди. У америкалик Рафаэл Игбоквени (16-4) ҳакамларнинг якдил қарори билан (100-90, 99-91, 99-91) енгди.

Айнан шу оқшомда иккинчи енгил вазнда WBA ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиэв филиппинлик Марлон Тапалесга ютқазиб қўйди. Ҳакамларнинг икки нафари 115:113 ҳисоби билан Тапалес фойдасига қарор чиқарган. Учинчи ҳакам Муроджоннинг йирик 118:110 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаганди.

16 апрель куни Иқболжон Холдаров Мексикада мезбон боксчи Элеазар Валенсуэлани биринчи раунддаёқ мағлуб этди.

23 апрель куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида Бектемир Мелиқўзиев мексикалик Габриэль Росадога қарши реванш жангини ўтказди. Ўн раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан Мелиқўзиев ғалаба қозонди.

Фото: Instagram

18 июнь куни АҚШнинг Ню-Орлеан шаҳрида ярим ўрта вазн тоифасидаги Шаҳрам Ғиёсов (14-0) америкалик тажрибали Ҳаролд Калдеронни (27-1) 120-108, 118-110, 116-112 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва WBA йўналишида мажбурий даъвогарга айланди.

Фото: Instagram

27 август куни Баҳодир Жалолов проф боксдаги 13-жангини ўтказди. АҚШнинг Оклаҳома штати Талса шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида Баҳодирга нигериялик Онориоде “Godzilla” Евариэме рақиблик қилди. Жалолов 1-раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратди.

Фото: Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

7 ноябрь куни Ҳасанбой Дўстматов (6-0-0) Сочи шаҳрида ЖАР боксчиси Сифамандла Балени (ЖАР, 21-6-2)ни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди.

17 ноябрь куни Тошкентда катта профессионал бокс оқшоми ўтказилди. Унинг доирасида Ўзбекистондан Абдумалик Ҳалоков, Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Миразиз Мирзахалилов, Мужибилло Турсунов, Баҳодир Жалолов рингга кўтарилди ва ғалабага эришди. Жалолов ЖАР вакили Крис Томпсонни биринчи раундда нокаутга учратди.

15 декабрь куни Хуршид Тожибоев Франциянинг Лион шаҳрида Каддур Ҳмианини олтинчи раундда техник нокаут билан енгди.

Муроджон Аҳмадалиев 17 декабрь куни АҚШда мексикалик Кевин Гонсалесни саккизинчи раундда техник нокаутга учратиб, WBA чемпионлик камари учун даъвогарга айланиб олди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тарих саҳифаларига муҳрланган 2023 ўзбек проф боксчилари учун қандай ўтди?