
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) Ҳасанбой Дўстматовнинг чемпионлик жангига буйруқ берди. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс ассоциацияси маълум қилди. Ҳасанбойнинг ушбу чемпионлик жангидаги рақиби таиландлик Тамману Ниёмтронг бўлади.
Ташкилот томонлар келишувга эришиши учун музокаралар ўтказишига 30 кун муҳлат берди.
Маълумот учун, 33 ёшли Ниёмтронг фаолияти давомида 24 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бу у учун 12-ҳимоя жанги бўлади.
Ҳасанбой Дўстматов эса проф фаолияти давомида 6 та жанг ўтказиб, барчасида зафар қучган. Чарм қўлқоп устаси WBA рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ, WBA ташкилоти ярим енгил вазн чемпионлиги учун Отабек Холматов ҳамда америкалик Раймонд Форд иштирокидаги жангга буйруқ берган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.