Бокс бўйича энг нуфузли манбалардан ҳисобланган boxrec.com сайти ҳаваскор бокчиларнинг вазн тоифасидан қатъи назар, апрель ойидаги умумий рейтингини эълон қилди.
Дунёнинг энг кучли ҳаваскор боксчилари киритилган ушбу рўйхатда биринчи ўринга Ҳасанбой Дўсматов лойиқ кўрилди.
Рейтингни тузган boxrec.com сайти 30 ёшли ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ҳаваскор боксчилар ўртасида 138 та жангдан 120 тасида ғалаба қозонгани қайд этилган.
Дўсматов барча нуфузли совринларни қўлга киритиб бўлган. Хусусан, спорт оламининг энг нуфузли мусобақаси – Олимпия ўйинларида 2016 йили шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Олимпиадада техникаси энг кучли боксчи сифатида Вэл Баркер соврини билан тақдирланди.
Ҳасанбой жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинларида биттадан олтин ва кумуш, қитъа чемпионатида учта олтин медални қўлга киритган. Бутунжаҳон универсиадасида ғолиб бўлган.
Ҳамюртимиз Жаҳон бокс серияларида жами 23 та жангда қатнашиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва бу ярим профессионал катта мусобақада мағлубиятга учрамаган кам сонли чарм қўлқоп усталаридан бири саналади.
Янги рейтингнинг кучли ўнлигига 21 ёшли Руслан Абдуллаев ҳам киритилди. Жами 43 та учрашувда 38 та ғалаба ва бешта мағлубият қайд этган истеъдодли боксчимиз Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Рейтингнинг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш олди:
1. Хасанбой Дусматов (Ўзбекистон)
2. Габил Мамедов (Россия)
3. Софьян Умиа (Франция)
4. Руслан Абдуллаев (Ўзбекистон)
5. Сакен Бибосинов (Қозоғистон)
6. Жамал Харви (АҚШ)
7. Всеволод Шумков (Россия)
8. Муслим Гаджимагомедов (Россия)
9. Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
10. Чинзориг Баатарсух (Мўғилистон).
Таъкидлаш жоизки, рейтингнинг кейинги ўнталигида жаҳон чемпионлари – Абдумалик Халаков (11-ўрин), Миразизбек Мирзахалилов (12-ўрин), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (18-ўрин) каби боксчиларимиз ҳам қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади