Эртага Қозоғистоннинг Астана шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир старт олади.
Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи Барйсй Гранд Слам 2024 мусобақасида дунёнинг 5 қитъаси 87 давлатидан жами 455 нафар (238 эркак, 217 аёл) дзюдочи иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 12 нафар дзюдочиси ҳам бор. Ҳозиргина мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Терма жамоамиз дзюдочилари учун қуръа натижалари:
Аёллар
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова — Наташа Феррейра (Бразилия)
-52 кг: Гулҳаё Жўраева — Алесия Кузнетсова (АИН)
-52 кг: Сита Кадамбаева — Балнур Абдешова (Қозоғистон)
-57 кг: Шукуржон Аминова — Ҳасрет Бозкурт (Туркия)
-70 кг: Гулноза Матниязова — Фидан Огел (Туркия)
-70 кг: Шоҳиста Назарова — Эбони Дрисдейл (Ямайка)
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева — Ҳсу Шу Ванг (Хитой Тайпейи)/Даря Кантсавая (АИН)
+78 кг: Рината Илматова — Кинга Волжчак (Польша)
Эркаклар
-73 кг: Муҳаммадяҳё Маҳаммаджонов — Муса Шабданбеков (Қирғиз Республикаси)/Дастан Шаяхметов (Қозоғистон)
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев — Теодорос Демурсидис (Греция)/Доминик Рессел (Германия)
-81 кг: Нурбек Муртазоев — Мади Амангелди (Қозоғистон)/Алан Хубетсов (АИН)
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев — Луис Маи (Германия)
Маълумот учун, Астана "Катта Дубулға" турнири Абу-Даби шаҳри мезбонлигидаги жаҳон чемпионати ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси олдидан ўтказиладиган сўнгги ИЖФ мусобақаси ҳисобланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди?
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида