12:42 / 05.08.2024
609

Ҳасанбой vs Беннама: аввалги финал жангида даҳшатли якун бўлганди (видео)

Ҳасанбой vs Беннама: аввалги финал жангида даҳшатли якун бўлганди (видео)
Бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов куни кеча иккинчи бор Олимпиада финалига йўлланма олди.

Ярим финалда Кабо-Верде вакили Даниел де Пина билан жанг қилган ҳамюртимиз рақибидан яққол устун эканини намойиш қилиб, финал масаласини ижобий ҳал қилди.

Ҳасанбойга финалда мезбон жамоа вакили Билол Беннама рақиб бўлади. Баланд бўйли, юқори техникага эга бу боксчи ҳамюртимизга яхши таниш. Улар сўнгги бор ўтган йили Тошкентда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида жанг қилишган эди.

Юртдошимиз финал жангининг биринчи раундидаёқ франциялик Билол Беннамани нокаутга учратиб, -51 кг вазн тоифасининг олтин медалига сазовор бўлганди.

Бир йил ўтиб, улар яна йирик мусобақа финалида дуч келишмоқда. Бу сафар мезбон Беннама ва у реванш олишга уринади. «Профессор» Ҳасанбой Дўстматов эса ўзининг иккинчи олимпиада чемпионлигини қайд этишга аҳд қилган.

-51 кг вазн тоифаси финали 8 августдан 9 августга ўтар кечаси соат 01:35 да бошланиши белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳасанбой vs Беннама: аввалги финал жангида даҳшатли якун бўлганди (видео)