10:22 / 08.08.2024
210

Руслан Чагаев Исроил Мадримов ва Кроуфорд жанги борасида фикр билдирди

Руслан Чагаев Исроил Мадримов ва Кроуфорд жанги борасида фикр билдирди
Ўзбек бокс афсоналаридан бири Руслан Чагаев 4 август куни бўлиб ўтган Исроил Мадримов—Кроуфорд жанги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Фото: Instagram
Жангни тўлиқ кўра олмадим. Баҳснинг энг ёрқин вазиятларини кўриб чиқдим. Мен учун Исроил зўр жанг ўтказди. Мадримов бундан ҳам яхшироқ жанг ўтказиши мумкин эди, дейиш мумкин, аммо Кроуфорд жуда катта даражадаги боксчи. У икки вазнда Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Кроуфорд P4P рейтинги етакчиси ҳисобланади. Менимча, Исроил жуда яхши жанг ўтказди”.

Маълумот учун, ушбу жангда Исроил Мадримов очколар ҳисобидаги кичик фарқ эвазига (116—112, 115—113, 115—113) мағлубиятга учради.

Бунгача Исроил профессионал боксда 11 жанг ўтказиб, 10 бора ғалаба қозонган ва бир жангда дуранг қайд этилган эди.

Фото: Instagram
Руслан Чагаев 1978 йил 19 октябрда Андижон вилоятида туғилган. Бутунжаҳон Бокс Ассоциацияси версияси бўйича супер оғир вазнда жаҳон чемпиони ҳисобланади. Чагаев оғир вазнда (81—91 кг) ҳаваскорлар орасида Осиё ҳамда жаҳон чемпиони бўлган.

Ҳозирда Руслан Чагаев Парижда бўлиб турибди ва Ўзбекистон боксчиларини Олимпиадада қўллаб-қувватламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Руслан Чагаев Исроил Мадримов ва Кроуфорд жанги борасида фикр билдирди