Буюк Британия фермаларида Starlink интернети синовдан ўтказилади

Буюк Британиянинг Линколншир графлиги маъмурияти оптик толали тармоқлар етиб бормаган олис ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги объектларида Starlink сунъий йўлдош интернетини ўрнатишни режалаштирмоқда. Ixbt.com нашрининг хабар беришича, мазкур лойиҳа замонавий агросаноат мажмуаларида юқори тезликдаги алоқанинг ўрнини аниқлаш ҳамда олис ҳудудлардаги инфратузилма муаммоларини ҳал қилишга қаратилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ҳозирги кунда аграр секторда барқарор интернет шунчаки қулайлик эмас, балки кундалик заруратга айланган. Бухгалтерия ҳисоби, электрон ҳужжат алмашинув жараёнлари, ферм хўжаликларини бошқариш ҳамда чорва молларини мониторинг қилиш каби ишларнинг барчаси интернет тармоғига бевосита боғлиқ.
Олис ҳудудлар учун рақамли ечим
Маъмуриятга қарашли бўлган ва қарийб 16 500 акр майдонни эгалловчи қишлоқ хўжалиги мулкида жами 149 та ижара участкаси мавжуд. Айнан мана шу географик жиҳатдан ноқулай ва олис объектларда сунъий йўлдош орқали кенг полосали уланиш имкониятларини синовдан ўтказиш кўзда тутилган.Мазкур ташаббус ҳудудий қишлоқ хўжалиги форуми билан яқин ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Мутахассислар ушбу технология орқали тармоқ тортиш имкони бўлмаган ҳудудлардаги фермерларга ҳам замонавий шароитлар яратиб берилишига умид билдиришмоқда.
Синов лойиҳаси доирасида махсус ускуналар ўрнатиб берилгач, тажрибада қатнашаётган фермерлар Starlink хизматига ўзлари мустақил равишда обуна расмийлаштиришлари лозим бўлади. Бу эса уларга узоқ муддатда рақамли хизматлардан узлуксиз фойдаланиш имконини тақдим этади.






























Изоҳлар 0
…