date

Карпин Головинга маслаҳати ҳазил ва киноя эди

Карпин Головинга маслаҳати ҳазил ва киноя эди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головинга «Реал»га қарши ўйин олдидан маслаҳат бергани ҳақидаги гапларига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, 20 январ куни «Монако» Европа Чемпионлар лигасида Мадридда «Реал»га 1:6 ҳисобида ютқазганди. Учрашув арафасида Карпин россиялик футболчи билан тушган суратини жойлаб, унга бир неча маслаҳат берганини айтганди.

«Головиннинг ўйинини стадионда томоша қилдим, афсуски, натижа муваффақиятсиз бўлди. Унга айтган “маслаҳатларим” ҳазил ва киноя эди. Мен унга нима ҳам дей олардим? Бунинг учун мураббий бор», — дейди Карпин.

Головин жорий мавсум Франция Лигасининг 13 учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карпин Головинга маслаҳати ҳазил ва киноя эди