date

Интер Италия кубогини қўлга киритиб, мавсумни дубл билан якунлади

Inter Italiya kubogini qo‘lga kiritib, mavsumni dubl bilan yakunladi

Интер Римдаги Стадио Олимпико стадионида кечган Италия кубоги финалида Лацио устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 16 йиллик танаффусдан сўнг ички чемпионатда дубл қайд этди. Учрашувнинг биринчи бўлимида устунлик қилган миланликлар ўз тарихидаги 10-кубокни қўлга киритишди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Учрашувдаги ҳисоб Лацио ҳимоячиси Адам Марусикнинг автоголи эвазига очилди. Кейинчалик Дензел Думфриеснинг фаол ҳаракатларидан сўнг Лаутаро Мартинез иккинчи голни уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Бу натижа билан Интер Италия кубогида 10 та соврин жамғарган Ювентусдан кейинги иккинчи клубга айланди.

Жамоа сардори Лаутаро Мартинез бош мураббий Кристиан Кивунинг меҳнатини юқори баҳолаб, унга 10 баллик тизимда 10 балл қўйди. Унинг сўзларига кўра, ўтган мавсумдаги муваффақиятсизликлардан сўнг жамоа ўзига келиб, ажойиб ўйин кўрсатишга муваффақ бўлди.

Жароҳат сабаб мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборган Дензел Думфриес финалнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Нидерландиялик футболчи Лаутаронинг голига ассистентлик қилиб, жамоанинг муваффақиятига муносиб ҳисса қўшди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Интер Италия кубогини қўлга киритиб, мавсумни дубл билан якунлади