Давиде Фраттеси трансфери атрофидаги можаро ҳал этилди

2 дақиқа ўқиш96
Давиде Фраттеси трансфери атрофидаги можаро ҳал этилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Интер ва Лацио Давиде Фраттеси трансфери бўйича келишувни ўзгартириб, юзага келган муаммони ҳал қилди.
  • Дастлаб футболчи 1 миллион евро эвазига ижарага олиниши ва 14 миллион еврога сотиб олиш мажбурияти белгиланиши керак эди, бироқ А Серия раҳбарияти Лационинг молиявий чекловлари сабаб битимни блоклади.
  • Янги келишувга кўра, ижара ҳақи 5 миллион еврога оширилди, сотиб олиш опсияси эса 10 миллион евро плюс бонуслар этиб белгиланди.

Футбол оламида трансфер ойнасининг сўнгги кунлари кўпинча кутилмаган вазиятларга бой бўлади. Goal.com хабар беришича, Италия чемпионатида Интер ва Лацио клублари ўртасида ярим ҳимоячи Давиде Фраттеси трансфери бўйича кескин вазият юзага келиб, сўнгги дақиқалардагина ўз ечимини топди. Томонлар дастлаб келишувга эришган бўлишига қарамай, расмий идораларнинг аралашуви барчасини ўзгартириб юборди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Маълум бўлишича, Интер ва Лацио клублари футболчининг трансфери борасида 13-август куни дастлабки келишувга эришган эди. Унга кўра, Давиде Фраттеси Рим клубига 1 миллион евро эвазига ижара асосида ўтиши, шунингдек, 14 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилиши режалаштирилганди. Бу банд Лацио А Серияда 10-ўринни эгалласа ёки футболчи муайян ўйинлар сонида майдонга тушса, мажбурий харидга айланиши керак эди. Шунингдек, Интер келгусидаги сотувдан 50 фоиз улуш олиш ҳуқуқини ҳам сақлаб қолган эди.

Трансфердаги тўсиқ ва юзага келган шартнома ўзгаришлари

Бироқ 14-август куни тонгда А Серия раҳбарияти ушбу битимни блоклаб қўйди. Лацио клубининг трансфер фаолияти ҳозирда чеклангани ва молиявий баландликни нолга келтириши шартлиги сабабли муаммо келиб чиқди. Виа Роселлини идорасининг эътирози айнан сотиб олиш мажбурияти шартига қаратилган эди. Клаудио Лотито бошчилигидаги клуб 14 миллион евролик мажбурият ишга тушгач, трансфер даври учун нол балансни олдиндан кафолатлай олмас эди.

Молиявий коэффициентлар ва таркиб нархи меъёри билан боғлиқ муаммолар туфайли келишув тўхтаб қолди. Шу боисдан Интер раҳбарияти ва шахсан Жузеппе Маротта вазиятдан жиддий норозилигини билдирган. Футболчи ва унинг агентлари эса Миландан Римга уқишга тайёр турган вақтда аэропортда қолиб кетишган ва брон қилинган рейс уларсиз учиб кетганини кузатишга мажбур бўлишган.

Янги формула ва якуний келишув

Лацио раҳбарияти вазиятни юмшатиш мақсадида тезкор музокараларга киришди ва муаммони ҳал қилишнинг янги формуласини ишлаб чиқди. Натижада томонлар келишув шартларини ўзгартиришга муваффақ бўлишди ва Давиде Фраттесининг Римга учишига рухсат берилди.

Янги келишувга кўра, трансфер қуйидаги шартлар асосида амалга оширилмоқда:

  • Ижара ҳақи 1 миллион евродан 5 миллион еврога оширилди;
  • Сотиб олиш опсияси 14 миллион евродан 10 миллион евро плюс бонусларга туширилди;
  • Келгусидаги трансфердан тушадиган фойданинг 50 фоизи Интер клубида қолиши ўзгаришсиз қолдирилди.
Шу тариқа, узоқ давом этган ва кўплаб баҳсларга сабаб бўлган трансфер сагаси ниҳоят ўз якунига етди ва ярим ҳимоячи ўз фаолиятини Бианкоселести сафида давом эттирадиган бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?