Пеп Гуардиола Манчестер Сити даги фаолияти давомидаги энг катта хатосини айтди

Пеп Гуардиола Манчестер Сити даги фаолияти давомидаги энг катта хатосини айтди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Манчестер Сити бош мураббийи Пеп Гуардиола Этиҳад Стадиум даги фаолияти давомидаги энг катта хатоси собиқ дарвозабон Жое Ҳарт билан боғлиқ бўлганини тан олди.
  • Каталониялик мутахассис 2016-йилда Манчестер га келганидан сўнг посбонни таркибдан четлатиб, унга ўзини кўрсатиш учун имконият бермаганидан афсусда эканини билдирди.
  • У ўша пайтда ўз қарорларида жуда қайсар бўлганини ва бу ҳолат профессионал нуқтайи назардан адолациз бўлганини иқрор қилди.

Манчестер Сити бош мураббийи Пеп Гуардиола Этиҳад Стадиум даги ўн йиллик фаолияти якунида кутилмаган иқрор билан чиқди. Кетиши расман эълон қилинган каталониялик мутахассис ўзининг энг катта афсусини тилга олиб, собиқ дарвозабон Джо Ҳарт билан боғлиқ вазиятни ёдга олди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

2016-йилда Манчестер га келганидан сўнг, Гуардиола жамоанинг узоқ йиллик посбони Джо Ҳарт ни таркибдан четлатган эди. Ўшанда мураббий унинг ўрнига Клаудио Браво ни асосий таркибга киритган, Ҳарт эса Чемпионлар лигаси саралашидаги битта ўйиндан сўнг ижарага юборилган эди. Эндиликда 55 ёшли мутахассис бу қарори профессионал нуқтаи назардан адолатсиз бўлганини тан олди.

Sky Sports нашрига берган интервюсида Гуардиола шундай деди: «Бир нарсани иқрор қилмоқчиман. Менда афсуслар бор. Кўп қарорлар қабул қилганингизда, хатолар ҳам бўлади. Кўп йиллардан бери ичимда сақлаб келаётган бир афсусим бор: мен Джо Ҳарт га ўзини кўрсатиш учун имконият бермаганман. Мен унга: «Джо, кел буни бирга синаб кўрамиз, агар ўхшамаса, кейин ўзгартирамиз», дейишим керак эди».

Англиялик дарвозабоннинг жамоадан четлатилиши Манчестер Сити ҳимоя тизимини бутунлай ўзгартириб юборди ва кейинчалик Эдерсон нинг келишига йўл очди. Гуардиола ўз услубини шакллантиришда қатъий бўлганини, аммо инсоний жиҳатдан Джо Ҳарт билан боғлиқ вазиятда хато қилганини таъкидлади.

«Баъзида мен етарлича адолатли бўлмайман. Ўша пайтда ўз қарорларимда жуда қайсар эдим. Клуб мени қўллаб-қувватлаган, аммо ҳозир ўйлаб қарасам, Джо Ҳарт билан бошқача йўл тутишим керак эди», — дея қўшимча қилди мураббий.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар