Шотландияни ЖЧ-2026 га олиб чиққан Мактоминей голи банкнотда акс этди

Шотландия футболи тарихида муҳим из қолдирган Скотт Мактоминей яна бир бор мамлакат мухлислари эътибор марказига чиқди. “Шотландия банки” миллий терма жамоа ярим ҳимоячиси тасвири туширилган лимитланган, яъни чекланган ададдаги 20 фунтлик банкнотни муомалага чиқарди.
Бу банкнотда футболчининг Дания терма жамоаси дарвозасига киритган машҳур голи акс эттирилган. Мактоминей ўша ўйинда “қайчи услубида” ажойиб зарба йўллаб, нафақат мухлисларни ҳайратда қолдирган, балки Шотландиянинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқишига ҳам катта ҳисса қўшган эди.
Суратда ҳам ушбу воқеа рамзий тарзда кўрсатилган. Бир томонда Мактоминейнинг майдондаги эффектли зарбаси, иккинчи томонда эса унинг қўлида махсус 20 фунтлик банкнот акс этган. Банкнотда футболчининг машҳур голи тасвири ва имзоси жой олгани кўринади. Бу эса оддий пул белгиси эмас, балки шотланд футболи учун тарихий лаҳзани абадийлаштирган рамзга айланди.

Мактоминей учун бу катта эътироф ҳисобланади. Чунки футболчининг голи фақат чиройли эпизод сифатида эмас, балки бутун миллатнинг Жаҳон чемпионати йўлидаги орзусига хизмат қилган муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда. Бундай ҳолатда спортчи номи мухлислар хотирасида янада мустаҳкам ўрин эгаллайди.
Шотландия терма жамоаси учун ЖЧ-2026 йўлланмаси катта аҳамиятга эга. Мактоминейнинг Данияга қарши ўйиндаги голи эса ушбу йўлда энг ёрқин ва эмоционал лаҳзалардан бири бўлиб қолди. Шу сабаб уни банкнотда акс эттириш қарори футбол мухлислари томонидан илиқ кутиб олиниши табиий.
Бу ташаббус футбол ва миллий ғурур қандай бирлашишини кўрсатади. Одатда банкнотларда тарихий шахслар, маданий мерос ёки мамлакат рамзлари тасвирланади. Бу сафар эса футбол майдонидаги бир лаҳза бутун халқ хотирасига муҳрланди.
Мактоминейнинг ўзи ҳам бу воқеа орқали Шотландия футболида алоҳида мақомга эга бўлди. Унинг голи энди фақат видеоархивларда ёки мухлислар хотирасида эмас, балки махсус банкнот орқали ҳам сақланади.
Қисқаси, “Шотландия банки” Скотт Мактоминей тасвири туширилган лимитланган 20 фунтлик банкнотни муомалага чиқарди. Унда футболчининг Данияга қарши машҳур “қайчи услубидаги” голи акс этган. Бу гол Шотландияни ЖЧ-2026га яқинлаштирган тарихий зарба сифатида эсда қолди. Энди Мактоминей фақат таблода эмас, банкнотда ҳам “гол урди”.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!