PSJ Чемпионлар лигаси ғолиби: Арсенал пеналтилар сериясида мағлуб этилди

Пари Сен-Жермен жамоаси Чемпионлар лигаси финалида Арсенал устидан ғалаба қозониб, ўз унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Шанба оқшомида бўлиб ўтган баҳснинг асосий ва қўшимча вақтлари 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди, пеналтилар сериясида эса парижликлар 4:3 ҳисобида устун келишди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ўйин PSJ учун омадсиз бошланди: Маркинёснинг хатосидан сўнг Кай Хаверц тўпни эгаллаб олди ва дарвозабон Матвей Сафоновни доғда қолдириб, ҳисобни очди. Шундан сўнг Луис Энрике шогирдлари назоратни қўлга олишди, бироқ биринчи бўлимда Фабиан Руиз ва бошқа футболчилар яратилган имкониятлардан фойдалана олишмади.
Иккинчи бўлимда парижликлар босимни оширишди. Хвича Кваратсхелиа жарима майдончаси ичида Кристиан Мосқуера томонидан йиқитилгач, ҳакам пеналти белгилади. Усман Дембеле нуқтадан адашмай, мувозанатни тиклади. Кейинчалик Кваратсхелиа ва Брадлей Баркола гол уришга яқин келишган бўлса-да, Давид Рая ўз маҳоратини намойиш этди.
Қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармади ва ғолиб номи пеналтилар сериясида аниқланди. Арсенал сафида Эберечи Эзе ва Габриел Магалҳаес хатога йўл қўйишди. PSJ таркибида Нуно Мендес ўз имкониятидан фойдалана олмаганига қарамай, якунда Париж клуби Европа кубогини ўзида сақлаб қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!