Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U20 терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Сенегал термасига қарши майдонга тушди.
Ўйин тенг курашлар асосида кечди. Иккинчи бўлимда вакилларимиз бир оз устунликка ҳам эга бўлишди. Аммо бу устунлик ҳисобда акс этмади. Аксинча, Сенегал термаси ёшлари ўзларининг имкониятларини пойлаб тўп суришди. Ана ўша имконият юзага келиши билан улар гол киритишга муваффақ бўлишди. Мамади Тиам 77-дақиқада жамоамизни жазолади.
Шу тариқа Равшан Ҳайдаров шогирдлари Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Сенегалга мағлуб бўлиб, мусобақадаги иштирокларини якунлашди.
Ўзбекистон U20 - Сенегал U20 0:1
Гол: Мамади Тиам, 77
Ўзбекистон U20: Ҳамроев, Ашурматов, Абдуллаев, Ғиёсов, Комилов, Ҳамробеков, Соҳибов, Шукуров, Турсунов, Шомуродов, Ўринбоев.
Сенегал U20: Иброҳим Сай, Муҳаммад Сане, Элимане Сиссе, Сидйи Сарр, Алҳассан Силла, Мусса Коне, Мусса Вагуэ, Рожер Гомис, Алассан Сов, Мамаду Тиам, Реми Нассалан. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди