ЖЧ-2026 плей-офф.. Кейннинг дубли Англияни мағлубиятдан қутқарди

1 дақиқа ўқиш175
ЖЧ-2026 плей-офф.. Кейннинг дубли Англияни мағлубиятдан қутқарди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Атланта шаҳрида ўтган ЖЧ-2026 плей-офф баҳсида Англия миллий жамоаси Конго ДРни 2:1 ҳисобида енгиб, нимчорак финалга йўл олди.
  • Учрашувнинг 7-дақиқасида Сипенга киритган голдан кейин африкаликлар олдинга чиқиб олган эди, бироқ иккинчи бўлимда сардор Гарри Кейн дубл қайд этиб камбекни таъминлади.
  • Ушбу ғалабадан сўнг Англия жамоаси кейинги босқичда Эквадорни мағлуб этган турнир мезбонларидан бири Мексикага қарши баҳс олиб боради.

ЖЧ-2026 плей-офф босқичида яна бир кескин баҳс якунланди. Англия миллий жамоаси ҳисобда ортда бораётганига қарамай, Конго ДРни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди.

Инглизларга ғалабани жамоа сардори Гарри Кейннинг иккинчи бўлимда урган иккита голи келтирди.

Конго ДР 7-дақиқадаёқ ҳисобни очди

Атланта шаҳрида ўтказилган учрашув Конго ДР учун жуда яхши бошланди.

Баҳснинг 7-дақиқасида Сипенга Англия дарвозасини ишғол қилиб, африкаликларни олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг Англия катта куч билан ҳужумга ўтди, аммо биринчи бўлим давомида ҳисобни тенглаштира олмади.

Кейн камбэкни бошлаб берди

Инглизлар иккинчи бўлимда босимни янада кучайтирди. 74-дақиқада Гарри Кейн гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Орадан 12 дақиқа ўтиб, Англия сардори яна бир бор Конго ДР дарвозасига йўл топди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, Кейннинг дубли Англияни турнирдан чиқиб кетиш хавфидан қутқарди.

Англиянинг кейинги рақиби — Мексика

2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Англия ЖЧ-2026 нимчорак финалига чиқди.

Энди инглизлар турнир мезбонларидан бири бўлган Мексика миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

Мексика аввалги босқичда Эквадорни мағлуб этиб, кейинги давра йўлланмасини қўлга киритган эди.

Учрашув тафсилотлари

ЖЧ-2026. 1/16 финал

Англия — Конго ДР — 2:1

1 июль, Атланта.

Голлар: Кейн, 74, 86 — Сипенга, 7.

Огоҳлантиришлар: Беллингҳэм, 19 — Садики, 28.

Жамоалар таркиби

Англия: Пикфорд, Спенс, Конса, Геҳи, О'Райли, Райс (Стоунз, 90+1), Андерсон, Беллингҳэм, Рэшфорд, Мадуэке, Кейн.

Конго ДР: Мпаси, Ван-Биссака, Мбемба, Туанзебе, Масуаку (Каямбе, 89), Мукау (Кайембе, 76), Мутуссами (Майеле, 89), Садики, Сипенга (Бонгонда, 76), Мбуку (Элиа, 64), Висса.

Ҳал қилувчи сўзни сардор айтди

Англия учрашув давомида жиддий қийинчиликка дуч келди, аммо Кейннинг маҳоратли ҳаракатлари баҳс тақдирини ўзгартирди.

Энди футбол мухлисларини Англия ва Мексика ўртасидаги яна бир муросасиз тўқнашув кутиб турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?