Гарри Кейн Англияни қутқарди: “Уч шерлар” Конго ДР устидан иродали ғалабага эришди

1 дақиқа ўқиш193
Гарри Кейн Англияни қутқарди: “Уч шерлар” Конго ДР устидан иродали ғалабага эришди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Англия терма жамоаси Конго ДР устидан 2:1 ҳисобида иродали ғалаба қозониб, Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал йўлланмасини нақд қилди.
  • Учрашувнинг 7-дақиқасида Бриан Сипенга ҳисобни очган бўлса-да, танаффусдан кейин Томас Тухел амалга оширган ўзгаришлар ўйин натижасини ўзгартириб юборди.
  • Антонй Гордоннинг узатмаларидан унумли фойдаланган сардор Гарри Кейн иккита гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал йўлланмасини нақд қилди. Конго ДР терма жамоасига қарши кечган қийин баҳсда Томас Тухел шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳ босқичидаги муҳим вазифани бажаришди. Гарчи ўйин инглизлар учун кутилмаган қийинчиликлар билан бошланган бўлса-да, жамоа сардори Гарри Кейн ва захирадан тушган Антонй Гордон баҳс тақдирини ҳал қилишди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Учрашувнинг бор-йўғи 7-дақиқасида Бриан Сипенга жарима майдончаси ичида бўш қолдирилди ва у Жордан Пиккфорд дарвозасининг яқин бурчагини аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди. Goal.com нашрининг ёзишича, дарвозабон бу вазиятда ўзини кўрсата олмади. Ушбу голдан сўнг инглизлар узоқ вақт давомида ўзларига кела олишмади ва майдонда тартибли ўйин намойиш этишга қийналишди.

Биринчи бўлимда Жуд Беллингем ва Маркус Рэшфордда ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бўлди, бироқ Конго ДР посбони Лионель Мпаси ўз маҳоратини намойиш этди. Шу билан бирга, рақиб жамоа вакили Ёане Висса ҳисобни йириклаштириши ҳам мумкин эди, бироқ унинг зарбаси устунга тегиб қайтди. Англияликлар танаффусга мағлуб ҳолатда йўл олишди.

Гарри Кейн ва Антонй Гордон ҳамкорлиги

Иккинчи бўлимда Томас Тухел таркибда ўзгаришлар қилди. Майдонга тушган Антонй Гордон ўйин суръатини кескин ўзгартириб юборди. Айнан унинг узатмасидан сўнг Гарри Кейн бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатни тиклади. Бу гол “Уч шерлар”га қўшимча ишонч бағишлади ва улар босимни янада оширишди.

Ўйин якунланишига тўрт дақиқа қолганида яна ўша жуфтлик саҳнага чиқди. Жуд Беллингемнинг зарбасини дарвозабон қайтаргач, Антонй Гордон тўпни эгаллаб олди ва уни Гарри Кейнга етказиб берди. Тажрибали ҳужумчи жарима майдончаси чизиғи устидан тўхтатмасдан кучли зарба йўллаб, жамоасига ғалаба келтирувчи голни киритди.

Ушбу ғалаба Англия терма жамоасига плей-офф босқичида мезбон Мексика билан тўқнаш келиш имконини берди. Гарчи натижа ижобий бўлса-да, инглиз матбуоти жамоанинг ҳимоядаги ўйини ва Жордан Пиккфорднинг ҳаракатларини танқид остига олмоқда. Навбатдаги босқичда хатоларни тузатиш Томас Тухел учун асосий вазифа бўлиб қолади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?