БАА мулкий тенгсизлик бўйича дунёда етакчи бўлди

1 дақиқа ўқиш688
БАА мулкий тенгсизлик бўйича дунёда етакчи бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Бирлашган Араб Амирликлари бойликнинг аҳоли ўртасида нотенг тақсимланиши бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади.
  • Бу ҳақда Швейсариянинг UBS банки тайёрлаган Глобал Веалт Репорт 2026 йиллик ҳисоботида маълум қилинди.
  • Рейтингни тузишда аҳоли қўлидаги бойлик қанчалик тенг ёки нотенг тақсимланганини кўрсатувчи Жини коеффициентидан фойдаланилган.

Бирлашган Араб Амирликлари бойликнинг аҳоли ўртасида нотенг тақсимланиши бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Швейцариянинг UBS банки тайёрлаган Global Wealth Report 2026 йиллик ҳисоботида маълум қилинди. Рейтингда БАА билан бир хил кўрсаткич қайд этган Россия иккинчи ўриндан жой олган.

Жини коэффициенти нимани англатади?

Тадқиқотда мамлакат аҳолиси қўлидаги бойлик қанчалик тенг ёки нотенг тақсимланганини кўрсатувчи Жини коэффициентидан фойдаланилган.

Кўрсаткич қанчалик юқори бўлса, активларнинг шунчалик катта қисми аҳолининг кичик гуруҳи қўлида тўпланган бўлади.

Бу ерда гап иш ҳақи ёки кундалик даромад эмас, балки қуйидаги бойликлар ҳақида кетмоқда:

  • кўчмас мулк;

  • инвестициялар;

  • банк жамғармалари;

  • акция ва бошқа активлар.

Энг юқори кўрсаткич қайси давлатларда?

2025 йил якунларига кўра, мулкий тенгсизлик даражаси энг юқори бўлган мамлакатлар қуйидагича:

Ўрин

Мамлакат

Жини коэффициенти

1

Бирлашган Араб Амирликлари

0,82

2

Россия

0,82

3

Жанубий Африка Республикаси

0,81

4

Бразилия

0,81

5

Саудия Арабистони

0,78

6

АҚШ

0,77

7

Швеция

0,74

8

Ҳиндистон

0,74

9

Туркия

0,73

10

Мексика

0,72

Нега БАА биринчи ўринда?

Ҳисобот муаллифлари БААдаги юқори кўрсаткични мамлакатда ўта бой резидентлар сони кўплиги билан изоҳлаган.

Шу билан бирга, мамлакатда нисбатан кам жамғармага эга меҳнат мигрантларининг улуши ҳам катта. Натижада бойликнинг асосий қисми чекланган доирадаги кишилар қўлида жамланиб қолган.

Ўзбекистон рейтингга киритилмаган

UBS банки ҳисобот доирасида жами 56 та бозорни таҳлил қилган.

Бироқ мулкий тенгсизлик бўйича тақдим этилган рейтингда Ўзбекистонга оид маълумотлар келтирилмаган.

Даромад ва бойлик тенгсизлиги бир хил эмас

Экспертлар мазкур рейтингни аҳоли даромадлари тенгсизлиги билан адаштирмаслик кераклигини таъкидламоқда.

Даромад тенгсизлиги одамларнинг иш ҳақи ва бошқа тушумларини таққосласа, мулкий тенгсизлик уларнинг уй-жойи, инвестициялари, жамғармалари ва бошқа активларини ҳисобга олади.

Шу сабаб бу икки кўрсаткич турли услубда ҳисобланади ва бир-бирининг ўрнини боса олмайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?