09:25 / 18.01.2019
3 429

Ўзбекистон аниқ узатмалар ва тўпга эгалик қилишда Япониядан устун келди (видео)

Ўзбекистон аниқ узатмалар ва тўпга эгалик қилишда Япониядан устун келди (видео)
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги турида Японияга қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Элдор Шомуродовнинг ҳисобни очишига японлардан Йошинори Муто ва Цукаса Шиотани жавоб голи қайтаришди.

Қуйида Ал-Айндаги «Халифа бин Зайд» стадионида 7005 нафар мухлис қаршисида ўтган ўйиннинг баъзи статистик маълумотларига тўхталиб ўтамиз.

ЯПОНИЯ – ЎЗБЕКИСТОН
Жами зарбалар: 14 – 10
Дарвоза соҳасига: 5 – 2
Жарима майдони ташқарисидан: 9 – 4
Жарима майдони ичидан: 5 – 6
Зарбалар аниқлиги: 42% – 29%

Тўпга эгалик қилиш: 43,3% – 56,7%
Яккакурашларда ғолиб чиқиш: 48% – 52%
Ҳаводаги яккакурашларда ғолиб чиқиш: 52% – 48%
Рақиб пас узатган вақтда тўпни эгаллаб олиш: 7 – 7
Оффсайдлар: 1 – 0
Бурчак зарбалари: 4 – 7

Жами узатмалар: 426 – 556
Узоқ масофага пасларнинг улуши: 11% – 14%
Узатмалар аниқлиги: 83% – 86%
Майдоннинг иккинчи ярмида амалга оширилган узатмалар аниқлиги: 77% – 80%
Кросслар: 14 – 23
Муваффақиятли кросслар: 21% – 17%
Ҳимоядан тўпни узоққа тепиб юбориш: 20 – 17
Ўйин қоидасини бузиш: 17 – 10
Сариқ карточкалар: 2 – 2

– Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги 10-голини урди (31-ўйинида). Унга Достон Ҳамдамов ассистентлик қилди.

– Отабек Шукуров – жами 95 марта тўп билан муомалада бўлди, бу – энг юқори кўрсаткич. Тўп билан фаол ўйнаш борасида Икром Алибоев (86) ва Жавоҳир Сидиқов (81) кейинги ўринларни эгаллади.

– Шукуров ва Алибоев энг кўп тўп узатиш бўйича ҳам етакчилардан бўлишди. Отабек 87 марта (14 фоизи узоқ масофага, 89 фоизи аниқ), Икром эса 72та (14 фоизи узоқ масофага, 86 фоизи аниқ) пас оширди.

– Узатмалар аниқлиги бўйича Ислом Тўхтахўжаев ва Жавоҳир Сидиқов фоиз ҳисобида энг яхши кўрсаткични қайд этишди. Тўхтахўжаевнинг жами 42та тўп узатишидан 95 фоизи, Сидиқовнинг 68та узатмасидан 94 фоизи манзилга аниқ етиб борди. Фаррух Сайфиев (49та пас) ва Фозил Мусаев (39) ҳам 90 фоизлик аниқликда тўп оширган.

– Сидиқов, Ҳамдамов ва Рашидов уч маротабадан кросс амалга оширишди. Жавоҳирнинг учала кросси ҳам муваффақиятли чиқди. Сидиқов дарвоза томон зарба учун узатмалар бериш бўйича ҳам етакчи – 4 марта.

– Даврон Ҳошимов яккакурашларда бирон марта имкониятни бой бермади. Отабек Шукуров 71 фоиз ҳолатда рақиб билан курашда устун келди, ҳаводаги яккакурашларнинг барчасида ғолиб чиқди.

– Ўзбекистоннинг 7 футболчиси Япония дарвозаси томон зарба йўллаган бўлса, улардан 6 нафари фақат битта зарба билан кифояланди. Биттадан кўпроқ зарба фақат Шомуродовда, унинг 4та тўпидан биттаси голга айланди. У уч маротаба жарима майдони ичидан, бир марта ташқарисидан зарба йўллади.

– Японлар Даврон Ҳошимовга нисбатан 4 марта ўйин қоидасини бузишди, унинг ўзи эса биронта ҳам қоидабузарлик қилгани йўқ.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон аниқ узатмалар ва тўпга эгалик қилишда Япониядан устун келди (видео)