ФИФА Қатарда 2022 йилда ўтадиган жаҳон чемпионатини бошқа давлатга кўчиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Аргентинанинг TNT Sports телеканали хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, айни вақтда ФИФА жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зудлик билан бошқа мезбон давлат топиш мақсадида махфий учрашувлар ўтказмоқда. Таъкидланишича, бошқа жойни танлаш осон иш эмас, бироқ федерация бунинг учун барча имкони бор ишни қилмоқда.
18 июнда УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказадиган мезбон давлатни танлаш иши бўйича ушланди. Платини 2022 йилги жаҳон чемпионати ўтказиладиган жойни танлаш вақтида йўл қўйилган коррупция иши бўйича сўроқ қилиниш учун ҳибсга олинган. Кейинроқ у озод қилинган.
2018 йил августда ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер ЖЧ-2022’ни ўтказадиган давлатни танлашда қаллобликка йўл қўйилганини тан олганди. Унинг таъкидлашича, Қатарнинг аризаси Платини томонидан ўтказилган босим сабабли танловда ғолиб бўла олган.
Қатар жаҳон чемпионати ўтказиладиган жой сифатида 2010 йил декабрда танланган. Чемпионат Қатарнинг 7 та шаҳрида 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабригача ўтказилиши белгиланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди