date
views 2 495

Шомуродовнинг агенти "Тезкор студия"даги инсайд маълумотни тасдиқлади

Шомуродовнинг агенти "Тезкор студия"даги инсайд маълумотни тасдиқлади
"Ростов"да тўп тепаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг топ-лигаларга йўл олиши ҳақида анчадан буён гапириляпти.

Бугун футболчининг агенти, ProSportsManagement компанияси раҳбари Герман Ткаченко "Академии футбола" жонли эфири вақтида ҳам буни тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, чиндан ҳам Элдор Шомуродовга Германия клублари қизиқиш билдиряпти ва улар билан музокаралар ўтказилмоқда. Аммо музокаралар жараёни футбол ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига жиддий таъсир ўтказаётган умумий иқтисодий инқироз туфайли мураккаблашмоқда. Немис клубларидан бирининг вакили бундай вазиятда Шомуродовни харид қилиш учун кимнидир сотиб юбориши кераклигини таъкидлаган.


Манба: Championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг агенти "Тезкор студия"даги инсайд маълумотни тасдиқлади