Зебо Рахимова саёҳатлари учун пулни қаердан топиши ва нечта давлатга борганини айтди

Зебо Рахимова саёҳатлари учун пулни қаердан топиши ва нечта давлатга борганини айтди

Актриса ва блогер Зебо Рахимова “Афиша”га берган интервюсида саёҳатлари учун маблағни қаердан топиши ва бошқаларга саёҳат қилиш бўйича қандай тавсия бериши ҳақида гапирди.

Унинг айтишича, хорижий сафарлари учун асосий даромад манбаи реклама ҳисобланади. Зебо Рахимова Instagram ёки YouTube'даги кўришлар учун тўғридан-тўғри пул олмаслигини таъкидлади.

“Мен саёҳатларим учун пулни рекламалардан топаман. Менинг асосий даромад манбаим шу. Instagram ёки YouTube кўришлар учун пул тўламайди. Шунчаки рекламалардан даромад қиламан ва шу маблағ ҳисобидан саёҳат қиламан”, — деди актриса.

Блогер саёҳат қилишни истаганларга ҳам даромадининг бир қисмини олдиндан жамғариб боришни тавсия қилди.

“Топган пулини ҳар хил кераксиз нарсаларга сарфламасдан, саёҳат учун йиғса, Худо хоҳласа, саёҳат қилиш мумкин. Ҳозир бунинг имкониятлари жуда кўп. Ҳатто бўлиб тўлаш орқали ҳам саёҳат қилиш мумкин. Албатта, кейинчалик молиявий қийинчиликка тушиб қолмайдиган бўлса, шундай имкониятлардан фойдаланиш мумкин”, — дея фикр билдирди Зебо Рахимова.

Суҳбат давомида ундан ҳозиргача нечта давлатга саёҳат қилгани ва йил якунигача бу рақамни нечага етказмоқчи экани ҳам сўралди.

Актриса ҳозиргача 32 та давлатга борганини маълум қилди. У йил охиригача ушбу кўрсаткични 40 тага етказишни режалаштираётганини айтди.

“Ҳозирча 32 та давлатга бордим. Худо хоҳласа, йил охиригача 40 та қилиш ниятим бор. Лекин 50 тага етказиш қийин бўлса керак”, — деди у.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар