
Бугун Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Про лига 20-турининг охирги баҳси бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилоятининг икки жамоаси "Нефтчи" ҳамда "Турон" Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушди.
Беллашувда "Турон" вакили Жавоҳир Соҳибов пенальтидан гол ура олмади. Аммо иккинчи бўлимнинг 81-дақиқасида "Нефтчи" клубининг марказий ҳимоячиларидан ўтган тўпни “Турон” футболчиси Асилбек Қаюмов дарвозага киритди. Натижада "Турон" кичик ҳисобда ғалаба қозониб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. "Нефтчи" эса плей-офф орқали Суперлигага чиқишга уриниб кўради.
Про лига, 20-тур
"Нефтчи" - "Турон" 0:1
Гол: Асилбек Қаюмов 81
Гол урилмаган пенальти: Жавоҳир Соҳибов пенальти 16
Про лига якуний турнир жадвали
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.