13:27 / 06.11.2021
1 565

Абдумалик Халаков: Биз жаҳон чемпионатида рақиблар билан эмас, ҳакамлар билан жанг қилдик

Абдумалик Халаков: Биз жаҳон чемпионатида рақиблар билан эмас, ҳакамлар билан жанг қилдик
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати секин-аста якунланмоқда. Мусобақада бугундан финаллар бошланди. Ушбу босқичга ўзбекистонлик боксчилардан фақатгина бир нафари етиб келди холос. Бу Абдумалик Халаков.

Финалда ҳамюртимиз франциялик Софиане Оумиа билан рингга кўтарилди. Жангда вакилимиз мағлубиятга учраб, кумуш медални қўлга киритди.
Тақдирлаш маросимидан сўнг Абдумалик Халаков чемпионат ва финал борасида ўз фикрларини билдирди.

- Жаҳон чемпионатига ҳар томонлама кучли тайёргарлик кўрилди. Лекин биз бу мусобақада рақиблар билан эмас, балки ҳакамларга қарши жанг ўтказдик, деб ўйлайман. Биздан кўп ғалабаларни олиб қўйишди. Бироқ биз ютқазмадик. Жамоамиз дунёда биринчи ўринда. Мағлубиятга учраганимизда рақиблар эмас, ҳакамлар енгишди. Шунинг учун энди рефериларга имкон қолдирмаслик учун жуда кўп меҳнат қиламиз.

Рақибларимга финалгача имкон қолдирмагандим. Франциялик боксчи ҳам кучли экан. Янада кўпроқ меҳнат қилиб, насиб қилса, Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритишга уринамиз
, - деди Халаков.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдумалик Халаков: Биз жаҳон чемпионатида рақиблар билан эмас, ҳакамлар билан жанг қилдик