16:47 / 19.11.2021
10 811

Муроджон Аҳмадалиев иштирок этадиган бокс оқшомини қайси телеканалдан кўриш мумкин?

Муроджон Аҳмадалиев иштирок этадиган бокс оқшомини қайси телеканалдан кўриш мумкин?
Тошкент вақти билан 20 ноябрь тонгида Америка Қўшма Штатлари Нью-Ҳемпшир шататидаги SNHU аренасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Мазкур кечада ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ўзига тегишли бўлган WВА ва IBF жаҳон чемпионлик камарларини чилилик Хосе Веласкесдан ҳимоя қилади.

Кечанинг асосий карди тонги соат 5:00 да бошланиши кутилмоқда. Аҳмадалиев иштирокидаги баҳс эса тахминан 5:30 дан сўнг 6:00 га яқин вақтда бошланади. Асосий кард жанглари жуфтликлари қуйидагича кўриниш олган:

1. Деметриус Андраде - Джейсон Куигли ўрта вазнда (72,5 кг) WBО чемпионлик камари учун;
2. Хулио Сезар Мартинес - МакВильямс Арройо ўта енгил вазнда (50,8 кг) WВC чемпионлик камари учун;
3. Муроджон Ахмадалиев - Хосе Веласкес биринчи ярим енгил вазнда (55,3 кг)WВА ва IBF чемпионлик камари учун;
4. Кали Рейс - Джессика Камара аёллар ўртасида супер ўрта вазн тоифасида (63,5 кг) WВА, WВО, IBO чемпионлик камарлари учун.

Мазкур баҳсларни Спорт телеканали орқали жонли томоша қилишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муроджон Аҳмадалиев иштирок этадиган бокс оқшомини қайси телеканалдан кўриш мумкин?