Килиан Мбаппе: "Реал"ни мағлуб этмоқчиман!

Килиан Мбаппе: "Реал"ни мағлуб этмоқчиман!
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадаги келажаги ҳақида фикр билдирди.

"Мен ҳали бир қарорга келганимча йўқ. Ўйлайманки, Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Реал"га қарши учрашувдан сўнг кўп нарса ўзгаради.

Гарчи 1 январдан буён истаган клубимиз билан музокара ўтказишга ҳақли бўлсам-да, бундай қилишни истамайман. Эътиборим ҳозир фақатгина ПСЖга қаратилган. Мен парижликлар сафида "қироллик клуби"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламан. Қолганини кейин кўрамиз
", - деди франциялик футболчи.

23 ёшли ҳужумчи 30 июнь куни эркин агентга айланади. У ПСЖ сафига 2018 йилдан бери тўп тепиб келади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар