
General Motors автомобиллари эгалари кутилмаган муаммога дуч келишди — Apple CarPlay’нинг симсиз уланиши тўсатдан ишламай қолди. Энди тизимдан фойдаланишнинг ягона усули — кабел орқали уланиш.
Кўплаб фойдаланувчилар двигателни ишга туширгандан сўнг CarPlay автоматик равишда ёқилмаслигини, мультимедиа тизими эса iPhone’ни танимаяётганини таъкидлашмоқда. Қўлда уланиш ҳам натижа бермаяпти, айрим ҳолларда эса тизим боғланишдан сўнг дарҳол узилади. Ҳозирча ягона ечим — смартфонни кабел орқали улаш, бу функционалликни қайта тиклайди, аммо симсиз қулайликдан маҳрум қилади.
General Motors ушбу муаммони расман тан олди ва Apple билан биргаликда уни бартараф этиш устида ишлаётганини маълум қилди. Бироқ, муаммонинг қачон ҳал қилиниши номаълум.
Бу вазият айниқса GM’нинг янги Chevrolet Blazer EV 2024 электр автомобилидан бошлаб CarPlay ва Android Auto’дан бутунлай воз кечиш қарори фонида янада кескинлашмоқда. Компания ушбу тизимларни Android Automotive асосидаги ички тизим билан алмаштиришни режалаштирмоқда. Расмий баёнотда бу ўзгариш автомобилнинг борт тизимлари билан яхшироқ интеграция қилиш учун амалга оширилгани айтилади, аммо кўплаб фойдаланувчилар буни салбий қабул қилишди.
Баъзи мижозлар GM CarPlay’дан бутунлай воз кечса, автомобиль брендини ўзгартириш ҳақида ўйлашларини билдирган. Ҳозирча асосий савол очиқ қолмоқда: бу муаммо техник носозликми ёки GM’нинг CarPlay’дан аста-секин воз кечиш стратегиясининг бир қисми? Яқин ойлар ичида бунга жавоб топилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг