Lucid Моторс молиявий инқироздан чиқиш учун 1,4 миллиард доллар тежамоқчи

Lucid Моторс молиявий барқарорликни тиклаш учун 1,4 миллиард долларлик нақд пул харажатларини қисқартириш режасини еълон қилди. Режа капитал харажатларини 500 миллион долларга, омборхона захиралари орқали 600 миллиондан 800 миллион долларгача ва операцион харажатларни 200 миллион долларга камайтиришни назарда тутади. Иккинчи чоракда компания 405 миллион доллар тушум олган, бироқ соф зарари 1,26 миллиард долларни ташкил етган.
Электр автомобиллар ишлаб чиқарувчи Lucid Моторс компанияси молиявий барқарорликни тиклаш ва ортиқча харажатларни қисқартиришга қаратилган кенг кўламли операцион қайта ишга тушириш режасини эълон қилди. Ixbt.com маълумотига кўра, янги бош директори Силвио Наполи бошчилигидаги бу ўзгаришлар компанияни чуқур инқироздан олиб чиқиб, 2027-йилгача етарли молиявий захирани таъминлаши кутилмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Компаниянинг иккинчи чорак молиявий ҳисоботига асосан, умумий тежамкорлик режасининг асосий қисми 1,4 миллиард долларлик нақд пул харажатларини қисқартиришга қаратилган. Ушбу мақсадга эришиш учун капитал харажатларини 500 миллион долларга қисқартириш, омборхона захиралари орқали 600 миллиондан 800 миллион долларгача маблағ тежаш ҳамда операцион харажатларни 200 миллион долларга камайтириш режалаштирилган.
Раҳбариятдаги ўзгаришлар ва кескин қисқартиришлар
Бош директор Силвио Наполи инвесторлар билан бўлган илк чораклик учрашувида компания фаолиятидаги жиддий камчиликларни очиқ тан олди. Унинг сўзларига кўра, Lucid бозорда етакчи инновацияларни тақдим этганига қарамай, узоқ йиллар давомида изчил ҳаракат қила олмаган, ўз вадаларини бажармаган ва маҳсулотларни тайёр бўлмасдан туриб бозорга чиқарган.Ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида Наполи дарҳол амалий қадамларга қўл урди. Компанияда янги молиявий, технологик, мижозлар билан ишлаш, рақамли технологиялар ва трансформация бўйича юқори малакали раҳбарлар ишга олинди. Шунингдек, бош директорга бевосита бўйсунувчилар сони икки бараварга қисқартирилди ва июн ойида ходимлар сони 18 фоизга (тахминан 1,500 киши) қисқартирилди.
Молиявий кўрсаткичлар ва келажакдаги устувор йўналишлар
Қатъий тежамкорлик чораларига қарамай, Lucid компаниясининг охирги молиявий натижалари катта йўқотишларни кўрсатмоқда. Иккинчи чоракда тушум 405 миллион долларни ташкил этган бўлса-да, соф зарар 1,26 миллиард долларга етди. Шунга қарамай, давр якунида компаниянинг умумий ликвидлик маблағлари 3 миллиард долларни ташкил этгани маълум қилинди.Молиявий инқирозни енгиб ўтиш ва келгусида фойда келтириш учун компания бир нечта муҳим стратегик устувор вазифаларни белгилаб олди:
- Ўрта ўлчамли янги электр автомобилни бозорга чиқариш
- Саудия Арабистонидаги АMP-2 заводини тўлиқ ишга тушириш
- Uber ва Нуро билан ҳамкорликдаги роботакси дастурини ривожлантириш
- Операцион харажатларни қатъий назорат қилиш






























Изоҳлар 0
…