Microsoft Windows 11 операцион тизимини 8 GB тезкор хотирага эга компьютерлар учун оптималлаштиради

Microsoft компанияси дунёда кузатилаётган хотира ресурслари тақчиллиги сабабли Windows 11 операцион тизимини қуйи ҳажмли қурилмаларда оптималлаштириш ишларини бошлади. Жорий йил охиригача 8 GB ва ундан кам оператив хотирага ега компютерлар учун тизим самарадорлигини ошириш чоралари кўрилиши режалаштирилган.
Microsoft компанияси жаҳонда кузатилаётган хотира ресурслари тақчиллиги фонида Windows 11 операцион тизимининг қуйи ҳажмли қурилмалардаги иш фаолиятини яхшилашга киришди. ixbt.com нашрининг хабар беришича, компаниянинг расмий блогида эълон қилинган янги режага кўра, жорий йил охирига қадар 8 GB ва ундан кам оператив хотирага эга компьютерлар учун тизим самарадорлигини ошириш чоралари кўрилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ҳозирги кунда Windows 11 ўрнатилган ва 8 GB тезкор хотирага эга бўлган компьютерларда кундалик базавий вазифаларни бажариш мумкин, бироқ ресурс талаб қиладиган жараёнларда жиддий қийинчиликлар юзага келмоқда. Жумладан, браузерда бир нечта ойналарни бир вақтнинг ўзида очиш ҳам тизим тезкорлигига салбий таъсир кўрсатиб, фойдаланувчилар эътирозига сабаб бўлмоқда.
Хотира тақчиллиги ва янги қурилмалар синови
Яқинда эълон қилинган янги Surface Laptop ноутбукининг 8 GB тезкор хотирага эга версияси 950 долларлик нархда сотувга чиққан эди. Мутахассислар мазкур қурилмани синовдан ўтказиш жараёнида унча оғир бўлмаган вазифаларни бажариш чоғида ҳам унумдорлик пасайишига дуч келишди. Айнан шу каби ҳолатлар Microsoft мутахассисларини операцион тизим архитектурасини қайта кўриб чиқишга ундаган кўринади.Компания вакилларининг тушунтиришича, режалаштирилган оптималлаштириш жараёни Windows тизимининг хотира истеъмоли ҳажмини сезиларли даражада қисқартиришга қаратилган. Бу эса кундалик фойдаланувчилар учун компьютерларнинг янада тезкор, барқарор ва сезгир ишлашини кафолатлайди.
Кутилаётган ўзгаришлар ва истиқболлар
Microsoft томонидан ишлаб чиқилаётган янги дастурий ечимлар фойдаланувчиларга ортиқча харажатларсиз мавжуд қурилмалардан унумли фойдаланиш имконини бериши кутилмоқда. Тезкор хотира нархлари ва бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда, 8 GB ҳажмли компьютерлар ҳали узоқ вақт давомида ўз аҳамиятини йўқотмаслиги муҳим аҳамият касб этади.Мутахассисларнинг фикрича, жорий йил охиригача тақдим этиладиган оптималлаштириш янгиланишлари нафақат Surface қурилмалари, балки Windows 11 бошқарувида ишлайдиган миллионлаб бошқа шу турдаги ноутбуклар ва стасионар компьютерлар фаолиятини ҳам сезиларли даражада яхшилашга хизмат қилади.






























Изоҳлар 0
…