date

Сcоут AI ҳарбий моделлар учун 100 млн доллар инвестиция жалб қилди

Сcоут AI ҳарбий моделлар учун 100 млн доллар инвестиция жалб қилди

АҚШнинг Калифорния штатидаги ҳарбий базада сунъий интеллект ёрдамида бошқариладиган ҳарбий техникалар синови ўтказилмоқда. «Сcоут AI» стартапи томонидан ишлаб чиқилган ушбу тизим аскарларга автоном транспорт воситалари паркини масофадан бошқариш имконини беради. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Компания «Алигн Вентурес» ва «Драпер Ассоcиатес» жамғармалари бошчилигидаги инвестиция раундида 100 млн доллар маблағ тўплаганини эълон қилди. Бу маблағлар ҳарбий ҳаракатлар зоналарида мустақил ҳаракатлана оладиган «Фурй» деб номланган сунъий интеллект моделини такомиллаштиришга йўналтирилади.


«Сcоут AI» асосчиларидан бири Коллин Отиснинг сўзларига кўра, янги технология оддий сунъий интеллектдан фарқли ўлароқ, мураккаб ҳарбий вазиятларда қарор қабул қилишга мослашган. Тизим нафақат логистика, балки келажакда автоном қурол-яроғларни бошқариш учун ҳам хизмат қилиши кутилмоқда.

Ҳозирда компания DARPA ва АҚШ армияси билан умумий қиймати 11 млн долларлик шартномалар имзолаган. «Сcоут AI» технологиялари 2027 йилда ҳарбий амалиётларга тўлиқ жорий этилиши режалаштирилган бўлиб, улар биринчи навбатда хавфли ҳудудларга ўқ-дори ва сув етказиб бериш вазифасини бажаради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Сcоут AI ҳарбий моделлар учун 100 млн доллар инвестиция жалб қилди