Xiaomi графенли иситгичи кутилмаган муваффақиятга эришди

Xiaomi графенли иситгичи кутилмаган муваффақиятга эришди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Xiaomi Mijia Грапҳене Ҳеатер Pro краудфандинг кампаниясида режалаштирилган маблағни 1335 фоизга ортиғи билан тўплаб, кутилмаган муваффақиятга эришди.
  • Ушбу инновацион иситгич 3 сонияда иссиқ ҳавони етказиб бера бошлайди ва 27 квадрат метргача бўлган хоналарда ҳароратни 10 дақиқада 7 даражага кўтаради.
  • Қурилма 8 босқичли хавфсизлик тизими, жумладан, автоматик ўчиш ва қизиб кетишдан ҳимоя қилиш функсиялари билан таъминланган.

Xiaomi компаниясининг сўнгги ишланмаси бўлган Mijia Грапҳене Ҳеатер Pro иситгич қурилмаси жамоатчилик томонидан юқори баҳоланиб, ўзининг краудфангдинқ кампаниясида улкан натижани қайд этди. ixbt.com маълумотига кўра, лойиҳа бошланғич режалаштирилган маблағни 1335 фоизга бажариб, белгиланган мақсаддан қарийб 14 баробар кўп маблағ тўплашга муваффақ бўлди. Бу эса фойдаланувчилар орасида мазкур турдаги инновацион иқлим технологияларига талаб юқорилигидан далолат беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Кампания доирасида харидорлар ушбу янги авлод иситгичини 499 юан ўрнига 349 юан махсус нархда харид қилиш имкониятига эга бўлишди, бироқ бу имтиёзли қиймат фақат 14 соат давомида амал қилиши белгиланганди. Ишлаб чиқарувчи тақдим этган маълумотларга кўра, тайёр буюртмаларни етказиб бериш ишлари октябрь ойининг бошларидан бошланиши кўзда тутилган.

Техник хусусиятлари ва ишлаш тезлиги

Қурилма ўзининг ихчам башнасиимон корпуси ва 2200 В қуввати билан ажралиб туради. Унинг ички тузилмасида диаметри 310 мм бўлган ПТК керамика иситиш элементи ўрнатилган бўлиб, у графен асосидаги иссиқлик ўтказувчанлик технологияси билан бойитилган. Айнан шу ечим эвазига иситгич ёқилгандан кейин атиги 3 сония ичида иссиқ ҳаво етказиб беришни бошлайди.

Муҳандислар олдинги авлод моделлари билан солиштирганда иситиш тезлигини 24 фоизга оширишга эришдилар. Яхшилаб изоляция қилинган ва ҳажми 27 квадрат метргача бўлган хоналарда ҳароратни атиги 10 дақиқа ичида 7 даражага кўтариш имконияти мавжуд. Шунга қарамай, кундалик фойдаланиш учун энг мақбул майдон сифатида 15 квадрат метргача бўлган хоналар тавсия этилади.

Ҳаво оқимини бошқариш ва хавфсизлик тизими

Ҳаво етказиб бериш тизими 2 метр радиусдаги ҳудудни қамраб олишга мўлжалланган. Корпус горизонтал йўналишда 80 градусга бурила олади, вертикал оқим эса 128 градусгача бўлган чегарада созланиши мумкин. Фойдаланувчилар ўз эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда юқорига, олдинга ва пастга йўналтирилган учта ҳаво узатиш вариантидан фойдаланишлари мумкин.

Қурилманинг қулайликлари қаторига тинч режимда ишлаётганда атиги 45,6 дБ(А) даражасидаги паст шовқин кўрсаткичи, тўртта иш режими ҳамда 22 дан 28 даражагача бўлган ҳароратни аниқ созлаш имконияти киради. Шунингдек, иситгич Пенгпаи Смарт Коннект экотизимини ва Хиао Аи овозли ёрдамчиси орқали бошқарувни қўллаб-қувватлайди.

Хавфсизлик масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, қурилма саккиз босқичли ҳимоя тизими билан таъминланган. Жумладан, у тўсатдан ағдарилиб кетса автоматик ўчиш, қизиб кетишдан сақланиш ҳамда болалардан ҳимоя қилиш блоки каби муҳим функцияларни ўз ичига олади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар