Samsung Хитой бозорида маиший техника савдосини тўхтатди

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Хитой материк қисмида телевизор ва мониторлар каби маиший техника савдосини расман тўхтатди. Ixbt.com хабарига кўра, мазкур қарор бозор муҳитининг ўзгариши ҳамда Xiaomi ва TCL каби маҳаллий брендлар томонидан кўрсатилаётган кучли нарх рақобати сабабли қабул қилинган.
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Хитой материк қисмида маиший техника, жумладан, телевизорлар ва мониторлар савдосини расман тўхтатди. Бу ҳақда бренднинг Хитойдаги расмий веб-сайтида тегишли хабарнома эълон қилинди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Компания вакилларининг таъкидлашича, ушбу қарор бозор муҳитининг ўзгариши билан боғлиқ. Samsung маҳаллий брендлар, хусусан, Xiaomi ва ТКЛ томонидан кўрсатилаётган кучли нарх рақобати шароитида Хитой ички бозоридаги чакана савдо фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Шунга қарамай, Samsung Хитойдан бутунлай чиқиб кетмаяпти. Компания аввал сотиб олинган қурилмаларга хизмат кўрсатишни маҳаллий қонунчилик талабларига мувофиқ давом эттиришини маълум қилди. Шунингдек, Хитойдаги ишлаб чиқариш қувватлари экспорт мақсадларида ишлашда давом этади.
Экспертларнинг фикрича, ушбу қадам Samsung'нинг глобал стратегиясини қайта кўриб чиқаётганини ва фойдаси камроқ бўлган бозорлардан воз кечиб, бошқа ҳудудларга эътибор қаратаётганини англатади.































Изоҳлар 0
…