Amazon Ҳиндистонда сунъий интеллект инфратузилмаси учун 13 миллиард доллар ажратади

2 дақиқа ўқиш127
Amazon Ҳиндистонда сунъий интеллект инфратузилмаси учун 13 миллиард доллар ажратади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШнинг Amazon корпорацияси Ҳиндистондаги сунъий интеллект ва булутли технологиялар экотизимини кенгайтириш учун қўшимча 13 миллиард доллар сармоя киритишини эълон қилди.
  • Ушбу маблағ 2030-йилга қадар мамлакатдаги рақамли инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилиши кўзда тутилган.
  • Мазкур қарор Amazon бош директори Энди Жассй ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ўртасидаги учрашувдан сўнг қабул қилинди.

АҚШнинг технологик гиганти Amazon корпорацияси Ҳиндистондаги сунний интеллект (AI) ва булутли технологиялар экотизимини кенгайтириш учун қўшимча 13 миллиард доллар сармоя киритишини эълон қилди. Ушбу маблағ 2030-йилга қадар мамлакатда рақамли инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади. Мазкур қарор Amazon бош директори Энди Жассй ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ўртасидаги учрашувдан сўнг қабул қилинди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Янги инвестиция пакети асосан Amazon Веб Сервисес (AWS) бўлинмасининг Мумбай ва Ҳайдаробод шаҳарларидаги маълумотларни қайта ишлаш марказлари (дата-сентер) қувватини оширишга хизмат қилади. Бу Amazon компаниясининг сўнги уч йил ичидаги учинчи йирик молиявий мажбуриятидир. Компаниянинг Ҳиндистонга киритишни режалаштирган умумий инвестициялари миқдори эндиликда 48 миллиард долларга етди.

Глобал технологик пойга ва Ҳиндистоннинг роли

Amazon компаниясининг ушбу қадами глобал технологик гигантлар ўртасида Ҳиндистонни сунний интеллект марказига айлантириш борасидаги рақобат кучайиб бораётганидан далолат беради. Аввалроқ Microsoft 2029-йилгача 17,5 миллиард доллар, Google эса AI хаби ва инфратузилмаси учун 15 миллиард доллар сарфлашини маълум қилган эди. Ҳиндистон ҳукумати ҳам хорижий булутли хизмат кўрсатувчи провайдерлар учун солиқ имтиёзларини жорий этиш орқали инвестицияларни фаол жалб қилмоқда.

Экспертларнинг фикрича, бундай йирик сармоялар нафақат янги бинолар қуриш, балки узоқ муддатли операцион харажатлар ва юқори технологик иш ўринларини яратишни ҳам кўзда тутади. Ҳиндистон ўзининг улкан аҳолиси ва жадал ривожланаётган рақамли иқтисодиёти билан AI маҳсулотларини қувватлантириш учун зарур бўлган ҳисоблаш инфратузилмаси учун идеал майдонга айланмоқда.

Логистика ва чакана савдо тармоғининг кенгайиши

Фақатгина булутли технологиялар билан чекланиб қолмасдан, Amazon ўзининг ички чакана савдо ва логистика тармоғини ҳам кучайтирмоқда. Компания жорий йилда 20 дан ортиқ йирик саралаш марказларини ва 100 дан зиёд етказиб бериш пунктларини очишни режалаштирмоқда. Шунингдек, Amazon Нов тезкор етказиб бериш хизмати мамлакатнинг 300 дан ортиқ шаҳар ва посёлкаларида иш бошлаши кутилмоқда.

Бу борада Amazon маҳаллий ва халқаро рақобатчилар билан жиддий кураш олиб бормоқда. Бозорнинг тезкор тижорат сегментида қуйидаги компаниялар асосий рақиблар ҳисобланади:

  • Блинкит (Этернал эгалигидаги хизмат);
  • Свиггйнинг Инстамарт лойиҳаси;
  • Зепто стартапи;
  • Флипкарт (Walmart таркибига кирувчи гигант).
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Флипкарт ҳам ўз навбатида 2026-йил якунига қадар мамлакат бўйлаб 1500 та кичик логистика марказларини очишни мақсад қилган. Amazon томонидан киритилаётган янги инвестициялар компанияга ушбу шиддатли рақобатда ўз мавқеини мустаҳкамлаш имконини беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?