Приме Видео иловасида TikTok услубидаги Клипс функцияси ишга туширилди

Amazon компанияси Приме Видео иловасига “Клипс” деб номланган қисқа видеолар тасмасини қўшганини эълон қилди. Дастлаб АҚШ фойдаланувчилари учун тақдим этилаётган ушбу функция томошабинларни қизиқтириш ва уларни тўлиқ фильмлар ёки сериалларни кўришга ундаш мақсадида яратилган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Фойдаланувчилар ушбу қисқа видеолар орқали фильмларни ўз кузатув рўйхатига қўшиши, дўстлари билан улашиши ёки обуна орқали тўлиқ контентга кириш ҳуқуқини олиши мумкин. Приме Видео глобал иловалар тажрибаси директори Браян Гриффиннинг сўзларига кўра, бу янгилик фойдаланувчиларга ўз қизиқишларига мос келадиган қисқа лавҳалар орқали янги контентни осонроқ топиш имконини беради.
Amazon ушбу функцияни аввалроқ NBA мавсуми давомида синовдан ўтказган эди. Ҳозирги кунда Netflix, Пеакокк, Туби ва Дисней каби платформалар ҳам худди шундай ечимлардан фойдаланмоқда. Бу усул томошабинларнинг платформада кўпроқ вақт ўтказишига ва янги сериалларни кашф этишига хизмат қилади.
Клипс функцияси ҳозирча iOS, Android ва Фире планшетларида чекланган фойдаланувчилар учун мавжуд. Ёз ойларига келиб эса ушбу функция кенгроқ аудиторияга тақдим этилиши режалаштирилган. Фойдаланувчилар илованинг бош саҳифасидаги махсус карусел орқали вертикал форматдаги видеоларни томоша қилишлари мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!