Ростелеком ўзининг ақлли телевизорларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Россиянинг «Ростелеком» компанияси ақлли телевизорлар бозорига киришга тайёргарлик кўрмоқда. Компания ўзининг «Аврора ТВ» операцион тизими асосида ишлайдиган қурилмаларни тақдим этишни мақсад қилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Режага кўра, 2026-йил охиригача 150 мингдан 200 мингтагача телевизор ишлаб чиқарилади. Дастлабки босқичда асосий мижоз сифатида давлат сектори кўрилмоқда, келгуси уч йил ичида эса компания бозорнинг 30 фоизини эгаллашни режалаштирмоқда.
Телевизорлар 24 дан 55 дюймгача бўлган диагоналларда тақдим этилади. Қурилмалар «Электра» компаниясининг ДРМ рақамли контентни ҳимоя қилиш тизими ва сунъий интеллект ёрдамчисига эга «Аврора ТВ» операцион тизими билан жиҳозланади.
Шунингдек, телевизорлар қўшимча рақамли модул талаб қилмасдан федерал каналларга бепул кириш имконини беради. «Ростелеком» келгусида ўз операцион тизимини бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг телевизорларига ҳам ўрнатиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!