Samsung хавфсизликни кучайтириб, интернетни улашувчи ТВ иловаларни тақиқлади

Samsung компанияси фойдаланувчиларнинг интернет трафигини бегона шахслар билан улашувчи махсус кодларга ега ақлли телевизор иловаларини тақиқлашга киришди. Норвегиянинг Мнемоник киберхавфсизлик компанияси тадқиқотчилари еълон қилган маълумотларга кўра, машҳур Samsung Смарт ТВ иловаларининг айримларида егасининг интернет уланишини четдаги шахсларга узатувчи кодлар мавжуд бўлган.
Samsung компанияси фойдаланувчиларнинг интернет трафигини бегона шахслар билан улашувчи махсус кодларга эга ақлли телевизор иловаларини тақиқлашга киришди. Ушбу хавфли дастурлар миллионлаб Samsung Смарт ТВ қурилмаларини киберхуружлар ва бошқарувни йўқотиш хавфи остида қолдириши мумкин эди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Норвегиянинг Мнемоник киберхавфсизлик компанияси тадқиқотчилари эълон қилган маълумотларга кўра, машҳур Samsung Смарт ТВ иловаларининг айримларида эгасининг интернет уланишини четдаги шахсларга узатувчи кодлар мавжуд. Дастурчиларнинг таъкидлашича, бундай иловалар юз миллионлаб уй телевизорларига ўрнатилган бўлиши мумкин.
Аниқланишича, хавфли дастурлардан камида биттаси оддий Пак-Ман ўйини бўлиб, унинг ўзи Samsung томонидан “Муҳаррир танлови” бўлимида махсус тавсия этилган. Ушбу иловалар одатий уй ва офис интернет тармоқлари орқали бегоналарнинг веб-трафигини ўтказиш имконини берувчи респрохй (резиденциал прокси тармоқлари) технологиясидан фойдаланган.
Хавфли механизм қандай ишлайди
Мнемоник мутахассисларининг тушунтиришича, бундай дастурлар очилганда, ақлли телевизор четдаги шахсларнинг веб-трафигини ўтказиб юборадиган доимий ишлайдиган туннелга — чиқиш тугунига айланади. Эътиборлиси, илованинг ўзи ёпилган тақдирда ҳам бу жараён давом этаверади.Мутахассислар бундай иловалар жуда содда тузилганлигини, атиги бир неча қатор коддан иборат бўлиб, асосан бошқа сайтдаги контентни юклашга мўлжалланганини аниқлаган. Samsung иловалар дўконида текширувдан ўтиш чоғида фақат дастлабки бир неча қатор код кўриниб, аслида ишга тушадиган контент бошқа манбалардан келгани учун хавфсизлик тизими уни пайқамай қолган.
Samsung ва бошқа брендларнинг муносабати
TechCrunch нашри мазкур тадқиқот натижалари юзасидан Samsung компаниясига мурожаат қилгач, электроника гиганти интернет уланишини бошқалар билан улашувчи иловаларни расман тақиқлаши ва уларни дўкондан олиб ташлашини маълум қилди.Samsung вакилининг сўзларига кўра, компания Смарт ТВ платформасида бундай прокси функцияларига эга янги иловаларни рўйхатдан ўтказишни аллақачон чеклаган. Ҳозирда дўконда мавжуд бўлган барча шу турдаги иловаларни аниқлаш ва тозалаш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ЛГ компанияси ҳам ўз иловалар дўконидаги дастурларнинг салмоқли қисми телевизорларни прокси тармоққа улашини аниқлаб, респрохй дастурий таъминотига эга иловаларни тақиқлашини эълон қилган эди.






























Изоҳлар 0
…