Россияда илк хусусий 5G тармоғи ишга туширилади

Россиянинг «Мегафон» алоқа оператори мамлакатда илк бор корпоратив хусусий 5G тармоғини йўлга қўйишини эълон қилди. Ушбу тармоқ Қутб орти ҳудудидаги йирик кон-кимё корхонаси учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, у асосан учувчисиз бошқариладиган техникаларни масофадан туриб назорат қилишга хизмат қилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Лойиҳа доирасида 5G технологиясидан фойдаланиш хавфсизлик даражасини сезиларли даражада ошириши кутилмоқда. Юқори тезлик ва маълумотларни узатишдаги минимал кечикишлар (латенкй) инсонларнинг хавфли ишлаб чиқариш зоналарида бевосита бўлишини камайтириб, автоном техникаларнинг барқарор ишлашини таъминлайди.
Ҳамкорлик шартномаси Россияда старт олган «Сифровая индустрия промйшленной России» (СИPR) конференцияси доирасида имзоланади. Бунгача маҳаллий операторлар бизнес учун фақат ЛТE базасидаги хусусий тармоқларни таклиф қилиб келган эди, шу боис ушбу лойиҳа мамлакатда 5G стандартидаги илк тажриба ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!