Россияда 5G рекламаси бўйича текширув бошланмоқда

Россия Fedерал антимонополия хизмати (ФАС) алоқа операторларининг 5G технологияси тилга олинган реклама материалларини ўрганишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу масала ФАС эксперт кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилади, чунки мамлакатда бешинчи авлод тармоқлари ҳали кенг тижорий фойдаланишга топширилмаган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Экспертларнинг фикрича, хизмат кўрсатиш номларида ва реклама кампанияларида 5G атамасидан фойдаланиш инсофли рақобат нуқтаи назаридан шубҳа уйғотиши мумкин. Амалда ҳали ишламаётган технологияларни реклама қилиш истеъмолчилар томонидан хизматлар ҳақида нотўғри тасаввур шаклланишига олиб келади.
ФАС нафақат 5G рекламаларини, балки бир қатор маркетинг акцияларини ҳам таҳлил қилади. Хусусан, «Вимпелком» ва «MegaFon» таклифлари, шунингдек, «Вимпелком» ва Т2 операторларининг рақамни сақлаб қолган ҳолда ўтиш (МНП) дастурлари диққат марказида бўлади.
Бундан ташқари, кенгаш рақамни бир оператордан бошқасига кўчиришда рад жавоблари кўпаяётгани, телефон қўнғироқлари давомийлиги ва автожавоб берувчи ёқилгунга қадар кутиш вақти билан боғлиқ муаммоларни ҳам кўриб чиқади.
Аввалроқ Россияда 5G ривожланиши чекловларга дуч келаётгани ҳақида хабар берилган эди. Ажратилган частоталарда янги стандарт тезликни оширмайди, балки фақат смартфон экранида 5G белгисини кўрсатишга хизмат қилади холос.





























Изоҳлар 0
…